540
ўзгартириш киритилиши тарафларнинг келишувига биноан амалга оши-
рилади. Модданинг учинчи қисмида ишнинг қиймати пудратчига боғлиқ
бўлмаган сабабларга кўра сметадан камида ўн фоиз ошган бўлса, пудратчи
Фуқаролик кодекси нинг 382-моддасига мувофиқ сметани қайта кўриб
чиқишни талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳақидаги нормани кузатиш
мумкин. Шу билан бирга пудратчи лойиҳа-смета ҳужжатларидаги кам-
чиликларни аниқлаш ва йўқотиш билан боғлиқ оқилона харажатларни
қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Техник ҳужжатлардаги ўзгартиришлар бўйича келишув ёзма равишда
амалга оширилиши лозим. Пудратчи томонидан қурилиш объектини тех-
ник ва лойиҳа-смета ҳужжатлари билан таъминланганлик ҳолатида унга
ўзгартиришлар фақатгина қурилиш пудрат шарт номасида келишилган муд-
датларда буюрт мачи (инвестор) билан келишилган ҳолдагина ўзгартириш
киритиш мумкин. Бурютмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларига
ўзгартириш киритиш ёки қурилиш ишларни назорат қилувчи органлар
томонидан объектни жойлаштириш ёхуд тегишли ҳужжатлар эксперти-
заси, келишуви жараёнида ҳужжатларга ўзгартириш киритишни талаб
қилиниши бўйича охирги қарор тарафлар келишуви билан қабул қилинади,
қурилиш объектининг бундай талабларга номувофиқлиги исботланган
ҳоллар бундан мустасно.
Шартномада ижрочи томонидан у бўйича иш бошланганидан кейин
смета техник ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни келишиб олиш
артиби ва муддатлари белгиланади.
Пудратчининг сметани қайта кўриб чиқиш ҳақидаги талаби етарли
даражада асослантирилган ва шарт номада назарда тутилган муддатларда
ёзма равишда буюрт мачига тақдим этилган бўлиши лозим.
Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президен-
тининг 2001 йил 8 сентябрдаги «Қишлоқ жойларда уй-жойларни
лойиҳалаштиришни такомиллаштириш ва қурилишни
яхшилаш
бўртасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1403-сонли
Қарорида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва ўрмон фонди категори-
ясига киритилмаган ерларни қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жойлар
қуриш учун ҳар бир иморат солувчига 0,06 гектардан ер участкалари
ажратиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан талабларга
545
Паркент тумани марказий шифохонаси кассация шикояти эса қисман
қаноатлантирилди. (Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
судининг 2007 йил 23 февралдаги 11-0610/9753-сонли кассация қарори).
Do'stlaringiz bilan baham: