805
берувчи учун юридик аҳамиятга эга бўлган муайян ҳаракатларни содир
этувчи шахсдир.
Топшириқ берувчи — топшириқ шарт номасига мувофиқ ўзининг
номидан ва ўз ҳисобидан муайян юридик харакатларни амалга оширишни
бошқа шахсга (вакилга) ишонган тарафдир.
Топшириқ шарт номасининг тузилиши ўзга
шахсга субъектив
ҳуқуқларга эга бўлиш ва мажбуриятларни бажариш бўйича ҳаракатларни
амалга ошириш заруриятини тақозо этади. Мазкур шарт нома фуқаролар
ўртасида тузиладиган шарт номаларнинг нисбатан кенг тарқалган тури
ҳисобланади (ижарага бериш, уй жойни сотиш, моддий қимматликларни
олиш, топшириқ ва хизматларни бажариш в.ҳк).
2. Топшириқ шарт номасининг предмети — вакилнинг шундай юридик
ҳатти ҳаракатларики, улар топшириқ берувчида муайян субъектив ҳуқуқлар
ва юридик мажбуриятларнинг пайдо бўлиши, ўзгариши ва бекор бўлишига
олиб келади (ҳужжатларни имзолаш, битим тузиш, товар ва хизматларни
қабул қилиш ва.ҳк). Ушбу юридик ҳатти-ҳаракатлар ўртасида битимлар
энг асосий ўринни эгаллайди. Умуман, топшириқ шарт номасининг пред-
метини ҳаракатлар ташкил этмайди. Шундан англаш мумкинки, ҳар қандай
юридик ҳаракатлар ҳам топшириқ шарт номасининг предметини ташкил
этавермайди. Бу шундай юридик ҳаракатларки, у чуқур
шахсий характер
касб этиши билан бирга, қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилгани ҳолда
вакиллик орқали амалга ошмайди (васиятнома тузиш, никоҳ шарт номасини
тузиш ва бекор қилиш, ота оналик ҳуқуқларини амалга ошириш, меҳнат
шарт номасини тузиш ва бекор қилиш ва.ҳк).
Топшириқ шарт номасининг мақсади — вакилнинг топшириқ берувчи
эга бўладиган субъектив ҳуқуқлар ва мажбуриятларни ўзгартириш ва
бекор қилишга қаратилган ҳуқуқларини амалга ошириши.
Ушбу шарт нома ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг пайдо бўлиш асосига
кўра консенсуал шарт нома ҳисобланади.
Топшириқ шарт номаси ҳақ эвазига ва текин тузилиши мумкин. Ҳақ
эвазига тузиладиган шарт нома икки томонлама бўлади деган тушунча
мавжуд. Топшириқ шарт номаси ҳар қандай ҳолларда ҳам (ҳақ эвазига
ёки текин) икки томонлама ҳисобланади — текинга тузиладиган шарт-
номаларда нафақат вакилнинг мажбуриятлари, ҳеч бўлмаганда топшириқ
берувчининг ижрони қабул қилиш мажбурияти ҳам мавжуд бўлади.
807
давлатга доимий яшаш учун кетган топшириқ берувчининг турар жойини,
автомашинасини қатъий белгиланган муддатда сотиш). Шунинг учун
топшириқ шарт номасининг муддатининг ўтиши вакилнинг қарздорлигини
келтириб чиқармайди.
Топшириқ шарт номасига асосан топшириқ берувчи вакилга ишонч-
нома бериш орқали вакилнинг учинчи шахслар олдида ишончли вакил
эканлигини легаллаштиради (расман ваколатлайди). Ушбу ишночнома
вакилнинг ваколатларини белгилаб топшириқ шарт номасининг шарт-
ларини ўзида акс эттиради. Ишончномада топшириқ шарт номасида
назарда тутилган юридик ҳаракатларнинг фақатгина бир қисми қамраб
олиниши мумкин. Топшириқ берувчи ва вакил ўртасида низо келиб
чиққанда топшириқ шарт номасига асосланиб иш кўриш лозим бўлади.
Шундай қилиб, вакил фақатгина топшириқ берувчи номидан ишончнома
бўлгандагина иш кўриши мумкин. Ишончноманинг муддати Ўз. Р ФК
139-модда 1 қисмига асасон 3 йилдан ошиши мумкин эмас. Демак, агар
топшириқ шарт номаси бу муддатдан кўпроқ муддатга тузилган бўлса
янги ишончнома тақдим қилиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: