Збекистон республикасининг


-модда. Вакилнинг мажбуриятлари



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet445/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   441   442   443   444   445   446   447   448   ...   507
820-модда. Вакилнинг мажбуриятлари
Вакил қуйидагиларни бажариши:
ўзига берилган топшириқни ушбу Кодекснинг 822-моддасида 
кўрсатилган ҳоллардан ташқари, шахсан ўзи бажариши;


811
топшириқ берувчининг талабига мувофиқ унга топшириқ қандай 
бажарилаётганлиги ҳақида маълумот бериб туриши;
топшириқни бажариш учун тузилган битимлар бўйича олинган 
ҳамма нарсани кечиктирмасдан топшириқ берувчига топшириши;
топшириқ бажариб бўлинганидан кейин амал қилиш муддати 
тамом бўлмаган ишончномани кечиктирмасдан топшириқ берувчига 
қайтариб бериши ва, агар шарт нома шартларига ёки топшириқнинг 
хусусиятига кўра зарур бўлса, ҳисобот тақдим этиб, унга исботловчи 
ҳужжатларни илова қилиши шарт.
1. Топшириқ шарт номаси ҳақ тўланиши ёки тўланмаслигидан қатъий 
назар ўзаро тузилган шарт нома ҳисобланади. Топшириқ берувчи ҳам 
вакил ҳам шарт номага асосан ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.
Топшириқ шарт номасида шахсан ишонч билдирилганлигини инобатга 
олиб вакилнинг бош мажбурияти бу топшириқни шахсан бажариши 
ҳисобланади. Жисмоний шахслар учун бу топшириқ бўйича юридик 
ҳаракатларни шахсан бажариш ҳисобланса, юридик шахслар учун эса — 
унинг органлари ёки ишчилари томонидан бажарилиши ҳисобланди. 
Шартнома предметидан келиб чиқиб шахсан бажариш тўғрисидаги 
мажбурият фақат юридик ҳаракатлар учун тегишли.
Объектив сабабларга кўра вакил ҳар доим ҳам топшириқларни шахсан 
ўзи бажара олмаслиги мумкин (касаллик, хизмат сафари, енгиб бўлмайдиган 
кучлар таъсирида ва бошқалар). Бу ҳолатларда топшириқ берувчининг ман-
фаатларини таъминлаш бўйича юридик ҳаракатлар содир этиш лозим бўлса, 
вакил истисно тариқасида ушбу топшириқни бажаришни бошқа шахсга-
ўринсбосарига топшириши мумкин. (ФК 822-моддасининг шарҳига қаранг).
2. Вакил топшириқ берувчининг талабига мувофиқ топшириқ қандай 
бажарилаётганлиги ҳақида маълумот бериб туришга мажбур, яъни шарт-
нома мақсадларига эришиш учун тўсқинлик қилувчи барча ҳолатлар 
тўғрисида хабар бериши лозим. Бу топшириқ берувчига доимо хабардор 
бўлиб бориш имкониятини беради ва зарурият туғилганда ўз вақтида 
муносабат билдириш ва ўз манфаатларига таҳдид солиши мумкин бўлган 
холатнинг олдини олиш ёки кўрсатмани ўз фойдасига хизмат қиладиган 
тарзда ўзгартириш имкониятини беради.
3. Топшириқ берувчига топширилиши лозим бўлган пуллар, буюмлар, 
ҳужжатлар ва бошқа нарсалар вакил томонидан қабул қилиб олингандан 


812
бошлаб топшириқ берувчига топширилган ҳисобланади. Шу сабабли, ушбу 
нарсаларни топширишда вакил айби билан кечиктириш ёки рухсатсиз 
ҳаражат қилиш ҳолатларида топшириқ берувчи нафақат унга тегишли 
бўлган нарсаларни қайтариш балки етказилган зарарни қоплашни талаб 
қилиш ҳуқуқига эга. Вакил топшириқ берувчига топширилиши керак 
бўлган ўз қўлидаги ашёларни топшириқ шарт номаси бўйича ўз талабла-
рини таъминлаш учун ушлаб туриш ҳуқуқи берилган (Ўз. Р ФК 818-модда 
5 қисми).
4. Вакил топшириқни бажариб бўлинганидан ёки шарт нома бекор 
қилингандан кейин амал қилиш муддати тамом бўлмаган ишончномани 
кечиктирмасдан топшириқ берувчига қайтариб бериши шарт.
Вакил топшириқни бажариб бўлгани ҳақида топшириқ берувчига тўлиқ 
ҳисобот тақдим этиши, унга исботловчи ҳужжатларни илова қилиши 
шарт.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   441   442   443   444   445   446   447   448   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish