720-модда. Йўловчини жўнатиб юбориш кечиктирилгани учун
ташувчининг жавобгарлиги
Йўловчи ташиш учун транспорт воситасини кечиктириб жўнатганлик
ёки бундай транспорт воситаси манзилга кечикиб келганлиги учун, шаҳар
636
ва шаҳар атрофи йўналишларида ташиш бундан мустасно, ташувчи,
агар кечикиш енгиб бўлмас куч ёхуд ташувчига боғлиқ бўлмаган бошқа
ҳолатлар туфайли юз берганини исбот қилиб бермаса, йўловчига жарима
тариқасида неустойка тўлайди. Жарима миқдори ва уни тўлаш тартиби
транспорт уставлари ва кодекслари билан белгиланади.
Йўловчига жарима тўлаш ташувчини транспорт воситасини
жўнатиш кечикканлиги ёки манзилга кечикиб етиб келганлиги
сабабли йўловчи кўрган зарарни унга тўлаш мажбуриятидан озод
қилмайди.
Транспорт воситаларини жўнатиш кечикканлиги сабабли йўловчи
уларда жўнашдан бош тортган тақдирда, ташувчи йўловчига кира
ҳақини ва у қилган бошқа ҳаражатларни қайтариши шарт.
1. Шарҳланаётган модда ташувчи йўловчини юборишни кечиктирганлиги
учун жавобгарликни ўрнатади. Ташувчи бундай кечиктирганлик учун йўловчига
жарима тариқасида неустойка тўлайди. Аммо, ушбу қоида шаҳар ва шаҳар
атрофидаги йўналишларга татбиқ этилмайди. Жаримани тўлаш тартиби ва
аниқ миқдори транспорт уставлари ва кодекслари билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳаво йўлларида йўловчилар ва багаж
ташишнинг умумий қоидалари» (05.12.2005 йил1529-сон билан рўйхатга
олинган) авиация қоидаларининг 152-қисмига асосан ҳавода ташиганда
тайинланган аэропортга йўловчини ва багажни кечиктириб етказганлиги
учун жарима ҳар бир кечиктирилган соат учун тарифнинг 1% миқдорида
белгиланади.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2008 йил 23 октябрда № 232-қарор
билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг темир йўли Уставининг
119-қисмига биноан темир йўлда ташиганда багаж ёки юкни кечиктириб
етказганлиги учун темир йўл ҳар бир суткага, тўлиқ бўлмаган суткаларни
тўлиқ ҳисоблаб, ташиш суммасидан ҳар бир багажга 5%, аммо ташиш
суммасининг 50% дан кўп бўлмаган миқдорда жарима тўлайди.
Йўловчига жарима тўлаш ташувчини транспорт воситасини жўнатиш
кечикканлиги ёки манзилга кечикиб етиб келганлиги сабабли йўловчи
кўрган зарарни унга тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Зарарни қоплаш
ФК 24-бобидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.
2. Мазкур модданинг 3-қисмида транспорт воситаларини жўнатиш
кечикканлиги сабабли йўловчи уларда жўнашдан бош тортиш ҳуқуқини
637
кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |