Збекистон республикасининг


-модда. Йўловчи, багаж ва юкни элтиб қўйиш муддати



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet343/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   339   340   341   342   343   344   345   346   ...   507
717-модда. Йўловчи, багаж ва юкни элтиб қўйиш муддати
Ташувчи йўловчи, багаж ёки юкни белгиланган манзилга транс
-
порт уставлари, кодекслари ёки шарт номада назарда тутилган тар
-
тибда белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаган тақдирда эса, 
оқилона муддатда элтиб қўйиши шарт.


633
1. Йўловчи, багаж ёки юкни манзилга элтиб қўйиш муддати транс-
порт уставлари, кодекслар ёки шарт номада кўзда тутилган тартибда 
белгиланади. Агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, элтиб қўйиш 
оқилона муддатда амалга оширилиши лозим.
2. Йўловчи ва юкни элтиб қўйиш муддати фарқланиши мумкин. 
Йўловчиларни элтиб қўйишда муддат жадвалга мувофиқ белгиланади. 
Аммо, узрли сабаблар бўлганда муддат бошқа вақтга ўтказилиши мум-
кин. Бундай ҳолатларда ташувчи йўловчи, багаж ва юкнинг кечикиб 
элтиб қўйилганлиги учун жавобгарликдан озод этилади. Ҳаво кодекси-
нинг 117-моддаси йўловчи, багаж ёки юк ташишнинг кечиккани учун 
ташувчи — агар у кечикишнинг олдини олиш учун барча чораларни 
кўрганлигини ёки бу чорларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исбот-
лаб бера олмаса — жавобгар бўлишлигини белгилайди.
718-модда. Ташишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича 
жавобгарлик
Ташишдан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаган ёки 
тегишли суратда бажармаган тақдирда, тарафлар ушбу Кодексда, 
транспорт уставлари ва кодексларида, шунингдек тарафларнинг 
келишувида белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
Транспорт ташкилотларининг йўловчилар ва юк эгалари билан 
ташувчининг қонунда белгилаб қўйилган жавобгарлигини чеклаш 
ёки бартараф этиш ҳақидаги келишувлари ҳақиқий эмас.
1. Шарҳланаётган модда ташишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар 
бўйича жавобгарликнинг умумий қоидаларини белгилайди. Мазкур кодекс-
нинг 719–721-моддаларида, транспорт уставлари, кодекслар шунингдек 
тарафларнинг келишувларида ташувчи жавобгарлигининг келиб чиқиш 
асослари, унинг ҳажми ва миқдори аниқ белгилаб кўйилган. Масалан, 
Ҳаво кодексининг 113–118-моддаларида ҳаво транспортида ташишда 
ташувчининг мажбуриятларининг асоси ва ҳажми белгиланган. Темир 
йўл транспорти ташкилотининг жавобгарлиги «Темир йўл транспорти 
тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддасида кўзда тутилган. Темир йўл транс-
портида ташиш шарномаси бўйича тарафларнинг жавобгарлиги Вазир-
лар Маҳкамаси томонидан 2008 йил 23 октябрда № 232-қарор билан 


634
тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг темир йўли Уставининг 
IX бобида ҳам белгиланган.
2. Ушбу модданинг 2-қисми ташувчининг қонунда белгилаб қўйилган 
жавобгарлигини чеклаш ёки бартараф этишга йўл қўймайди. Жавобгар-
ликни чеклаш ёки бартараф этишни кўзда тутувчи ҳар қандай келишув 
ҳақиқий эмас. Ҳаво транспортида ташишга оид худди шундай норма 
Ҳаво кодексининг 119-моддасида мавжуд.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   339   340   341   342   343   344   345   346   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish