Збекистон республикасининг


-модда. Ташувчининг транспорт воситаларини бермаганлик



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet344/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   507
719-модда. Ташувчининг транспорт воситаларини бермаганлик, 
жўнатувчининг эса берилган транспорт воситаларидан 
фойдаланмаганлик учун жавобгарлиги
Ташувчи юк ташиш учун транспорт воситаларини қабул қилинган 
талабнома (буюртма)га ёки бошқа ташиш шарт номасига мувофиқ бер
-
маганлиги учун, жўнатувчи эса юкни тақдим этмаганлиги ёки берилган 
транспорт воситаларидан бошқа сабабларга кўра фойдаланмаганлиги 
учун транспорт уставлари ва кодекслари, шунингдек тарафларнинг 
келишувлари билан белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
Агар транспорт воситаларини бермаслик ёки ўз вақтида бермас
-
лик, ёхуд транспорт воситаларидан фойдаланмаслик:
енгиб бўлмас куч ёки бошқа стихияли ҳодисалар, шунингдек 
ҳарбий ҳаракатлар туфайли;
муайян йўналишларда юк ташиш тегишли транспорт устави ёки 
кодексида назарда тутилган тартибда тўхтатиб ёки чеклаб қўйил-
ганлиги туфайли юз берган бўлса, юк ташувчи ва юк жўнатувчи 
жавоб гарликдан озод қилинади.
1. Ушбу модданинг биринчи қисми ташувчининг ҳам, жўнатувчининг 
ҳам жавобгарлигини ўрнатади.
Ташувчи юк ташиш учун транспорт воситаларини қабул қилинган талаб-
нома (буюртма)га ёки бошқа ташиш шарт номасига мувофиқ бермаганлиги 
учун жавобгарлик келиб чиқади. Ташувчининг транспорт воситасини бериш 
мажбурияти ушбу Кодекснинг 716-моддасида кўзда тутилган.
Жўнатувчи эса юкни тақдим этмаганлиги ёки берилган транспорт 
воситаларидан бошқа сабабларга кўра фойдаланмаганлиги учун жавоб-
гар бўлади.
 
Жавобгарликнинг
 
муайян
 
ҳажми транспорт уставлари ва 


635
кодекслари, шунингдек тарафларнинг келишувларига биноан аниқланади. 
Масалан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2008 йил 23 октябрда № 232-
қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг темир йўли 
Уставининг 120-бандига биноан ташиш режасини бажариш учун темир 
йўл томонидан вагонлар ва контейнерлар бермаганлиги ва юк жўнатувчи 
томонидан берилган вагонлар ва контейнерлардан фойдаланмаганлиги 
учун ёки режада кўзда тутилган вагонлар ва контейнерларни олмаганлиги 
учун қуйидаги миқдорда жарима тўланади:
тонна ва вагонларда ташиш режалаштирилган юклар бўйича — ортил-
маган ҳар бир тонна юк учун энг кам иш ҳақининг 0,1 баравари миқдорида;
фақат вагонларда ташиш режалаштирилган юклар бўйича — ҳар бир 
юкланмаган вагон учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;
контейнерларда ташиладиган юклар бўйича:
ҳар бир 3–5 тонналик юкланмаган контейнер учун — энг кам иш 
ҳақининг 0,5 барвари миқдорида;
ҳар бир 10, 20 футлик юкланмаган контейнер учун — энг кам иш 
ҳақининг 2 баравари миқдорида;
ҳар бир 30–40 футлик ва кўп тонналик юкланмаган контейнер учун — 
энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдорида жарима солинади.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми юк ташувчи ва юк 
жўнатувчининг жавобгарликдан озод қилиш асосини ўрнатади. Агар транс-
порт воситаларини бермаслик ёки ўз вақтида бермаслик, ёхуд транспорт 
воситаларидан фойдаланмаслик, агарда бу: а) енгиб бўлмас куч ёки бошқа 
стихияли ҳодисалар, шунингдек ҳарбий ҳаракатлар туфайли; б) муайян 
йўналишларда юк ташиш тегишли транспорт устави ёки кодексида назарда 
тутилган тартибда тўхтатиб ёки чеклаб қўйилганлиги туфайли юз берган 
бўлса, юк ташувчи ва юк жўнатувчи жавобгарликдан озод қилинади.
Енгиб бўлмас куч деганда ушбу ҳолатда фавқулотда ва бартараф қилиб 
бўлмайдиган ҳолатлар (сув тошқини, ер қимирлаши ва б.қ.) тушунилади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish