Збекистон республикасининг


-§. ЛОЙИҲА ВА ҚИДИРУВ ИШЛАРИ ПУДРАТИ



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet312/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   507
4-§. ЛОЙИҲА ВА ҚИДИРУВ ИШЛАРИ ПУДРАТИ
686-модда. Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шарт номаси
Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шарт номаси бўйича пудратчи 
(лойиҳаловчи, қидирувчи) буюрт мачининг топшириғи бўйича бел
-
гиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва 
(ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюрт мачи эса 
уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Агар қонун ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутилмаган 
бўлса, лойиҳа ва қидирув ишлари шарт номасини тасодифан бажа
-
риш мумкин бўлмаслиги хавфи буюрт мачининг зиммасига тушади.
686-моддада лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шарт номасига норматив 
тушунча берилган. Моддада изоҳланишича, агар қонун ёки шарт номада 
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лойиҳа ва қидирув ишлари 
шарт номасини тасодифан бажариш мумкин бўлмаслиги хавфи буюрт-
мачининг зиммасига тушади.
Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шарт номаси бўйича пудратчи 
(лойиҳаловчи, қидирувчи) буюрт мачининг топшириғи бўйича белги-
ланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) 
қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюрт мачи эса уни қабул 
қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу шарт номанинг ўзига хослиги ушбу шарт номанинг махсус пред-
мети билан ифодаланади. Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шарт номаси 
алоҳида пудрат шарт номаси турига киради, шунга кўра Ўзбекистон Респуб-
ликаси Фуқаролик кодекси нинг тегишли муносабатларга 37-боб 4§-параграф 
қоидаларини қўллаш имкони бўлмаганда 37-боби («Пудрат») 1§-параграфи-
даги («Пудрат ҳақидаги умумий қоидалар») қоидалар қўлланади. Алоҳида 
қайд этиш керакки, лойиҳа, смета ва тегишли муҳандислик ҳужжатлари 
аввало қурилишнинг шарт-шароити, қонунийлиги, шунингдек, техник, тех-
нологик ва иқтисодий хусусияти ва қурилиш объектининг сифат хусусиятини 
кўрсатиб берувчи ҳужжатлардир. Қурилишда норматив-техник ҳужжатлар 
товар маҳсулоти ва пудрат шарт номаси предмети бўлиб ҳисобланади. 
Лойиҳалаштириш шунингдек тадбиркорлик мақомига ва тегишли лицензияга 
эга бўлган жисмоний шахс лар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.


578
Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги 
Қонуни 18-моддасига мувофиқ ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг 
устувор йўналишларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган 
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилади. 
Ушбу Қонуннинг 19-моддасига биноан бюджет маблағлари ва бюд-
жетдан ташқари маблағлар ҳисобига, шунингдек чет эл инвестицияла-
рини Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати кафолати остида жалб 
этилган ҳолда молияланадиган инвестиция лойиҳалари экспертизадан 
ўтказилиши шарт. Экспертизани ўтказиш тартибини Ўзбекистон Респуб-
ликаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. Бошқа манбалар ҳисобига 
молияланадиган инвестиция лойиҳалари санитария-гигиена, радиация, 
экология, архитектура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талаблар бажарили-
шига доир қисмида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат 
экспертизасидан ўтказилиши лозим. Банкларнинг кредит ресурслари 
ҳисобидан молияланадиган кичик тадбиркорлик инвестиция лойиҳалари 
тижорат банки томонидан мазкур инвестиция лойиҳасини амалга оши-
ришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида экспертиза қилиниши лозим. 
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шарт номалари доирасида амалга 
ошириладиган инвестиция лойиҳалари шу шарт номаларда назарда 
тутилган тартибда экспертиза қилиниши лозим.
Лойиҳа-смета ҳужжати ўз ичига иқтисодий мақсадга мувофиқлик, 
капитал қўйилмаларни амалга ошириш ҳажми ва муддатларини асословчи 
маълумотларни олувчи инвестиция лойиҳасининг таркибий қисмидир.
Объект қурилиши учун асосий лойиҳа ҳужжати бўлиб қоида тариқасида 
объект қурилиши техник-иқтисодий асослантирилиши (лойиҳа) (ТИА) 
ҳисобланади ва унинг асосида иш ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси 2002 йил 14 апрелдаги 353-II-сонли Қонуни 
билан тасдиқланган Шаҳарсозлик кодекси нинг 3-моддасига биноан 
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари шаҳарсозликнинг асоси бўлиб, 
улар шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари, 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний 
шахс лар ижро этиши учун мажбурийдир. Шаҳарсозлик нормалари ва 
қоидалари шаҳарсозлик соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи 
томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Шаҳарсозлик нормалари ва 


579
қоидаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатга олиш тартиби қонун 
ҳужжатлари билан белгиланади. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 
шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда манфаатларига дахл этилиши 
мумкин бўлган кўчмас мулк объектларининг мулкдорлари, эгалари ва 
мазкур объектлардан фойдаланувчилар ҳуқуқлари, шунингдек юридик 
ва жисмоний шахс лар ҳуқуқлари масалалари юзасидан давлат органлари 
қарорлар чиқариши учун асос бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлигида 2008 йил 9 декабрда 1879-сон билан рўйхатга олинган Лойиҳа-
тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом 
асосан лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини (лойиҳа, ишчи лойиҳа ва ишчи 
ҳужжатлар) ишлаб чиқишда, шунингдек ишчи лойиҳалашдан олдинги 
дастлабки техник-иқтисодий асосланма, дастлабки техник-иқтисодий 
ҳисоблаш, техник-иқтисодий асосланма ҳамда техник-иқтисодий ҳисоблаш 
босқичларида лойиҳа-тадқиқот ишларининг асосланма материаллари 
қийматини аниқлашга мўлжалланган.
Шунга кўра, мазкур Низомга мувофиқ лойиҳа ишларининг жорий 
нархларда белгиланган қиймати қуйидагилар учун қўлланилади:
лойиҳа ишларининг ижрочисини белгилашда (танлов савдоларини 
ўтказишда бошланғич қиймат сифатида);
лойиҳа ишларининг буюрт мачиси ва ижрочиси ўртасидаги музокаралар 
вақтида дастлабки тахминий нархнинг ўрнида;
инвестициялар ҳажмини режалаштиришда (шу жумладан, бизнес-
режаларни ва мақсадли рўйхатларни тузиш вақтида).

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish