Збекистон республикасининг


-модда. Қурилиш пудратини ҳуқуқий



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet311/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   507
685-модда. Қурилиш пудратини ҳуқуқий
жиҳатдан тартибга солиш
Қурилиш пудрати шарт номаси билан боғлиқ муносабатлар ушбу 
Кодекс билан бир қаторда қурилиш пудрати тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари билан ҳам тартибга солиниши мумкин.
Шарҳланаётган модда ҳаволаки норма ҳисобланади. Унинг ҳаволалик 
хусусияти қурилиш соҳасидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар моҳиятини 
очиб берувчи сифатида хизмат қилади. Аввало, таъкидлаш жоизки, 
қурилиш пудрати шарт номаси билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон 
Республикаси Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади. Шунингдек, 
бу соҳадаги муносабатлар қуйидаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар билан 
ҳам тартибга солинади:
Биринчидан, кодекс ва қонунлар билан, жумладан Фуқаролик кодекси, 
Шаҳарсозлик кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 
Солиқ кодекси, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Стандарт-
лаштириш тўғрисида»ги, «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат 
намуналари тўғрисида»ги «Товар бозорларида монополистик фаолиятни 
чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги, «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги, 
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шарт номавий-ҳуқуқий 
базаси тўғрисида»ги, «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги 
тўғрисида»ги, «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик 
шахс ларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги, «Муаллифлик ва турдош 
ҳуқуқлар тўғрисида»ги, «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги 
қонунлар.
Иккинчидан, Ўзбекистон Республика Президентининг «Ўзбекистон 
Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш («Давархитектқурилиш») 
қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги (05.08.1993 й. ПФ-636-сонли 
Фармони), «Капитал қурилишни ташкил этишни тартибга солиш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги (28.10.1997 й. ПФ-1875-сонли Фармони), 
«Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўз Р Президен-
тининг 26.04.2000 й. ПФ-2595-сон Фармони), «Капитал қурилишда 
иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари 
тўғрисида»ги (06.05.2003 й. ПФ-3240-сонли Фармони), «Умумий фой-


575
даланиладиган автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланишни 
бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўз Р Президен-
тининг 19.08.2003 й. ПФ-3292-сон Фармони) фармонлари;
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой 
қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида» (16.02.2005 й. ПҚ-10-сон Қарори), «Уй-жой фондини фой-
даланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва 
таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга 
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (29.01.2009 й. ПҚ-1051-сон 
Қарори), «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга 
оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (03.08.2009 й. ПҚ-1167-
сонли Қарори), «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида хусу-
сий уй-жой қурилишини кенгайтиришга оид қўшимча чора тадбирлар 
тўғрисида»ги (17.06.2010 й. ПҚ-1354-сонли Қарори) қарори кабилар;
Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
«Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган 
ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш 
Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги (09.03.2009 й. 59-сон қарори), 
«Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензия-
лаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
(30.04.2009 й. 126-сон қарори), «Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструк-
ция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг, 
лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишишнинг 
соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
(30.04.2009 й. 127-сон қарори), «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар 
асосида «Қишлоқ қурилиш Инвест» инжиниринг компанияси иштиро-
кида уй-жойлар қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
(26.10.2009 й. 280-сонли қарори), «2010 йилда қишлоқ жойларда якка 
тартибда уй-жой қурилишининг асосий параметрлари тўғрисида»ги 
(12.03.2010 й. 44-сонли қарори) қарори кабилардир;
Бешинчидан, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан: 
Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун уй-жой 
қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш 
тартиби тўғрисида Низом (Ўз Р АВ 12.10.2007 й. 1727-сон билан рўйхатга 
олинган), Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш 


576
қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструк-
ция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материал лар, 
конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларни 
экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақида Низом (Ўз Р АВ 09.01.2008 й. 
1757-сон билан рўйхатга олинган), «Трансйўлқурилиш» компанияси 
бажарган механизациялашган ишлар учун пудратчи ташкилотлар томо-
нидан тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (Ўз Р 
АВ 22.04.2008 й. 1797-сон билан рўйхатга олинган), Аҳолининг кенг 
қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция 
қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш 
тартиби тўғрисида Низом (Ўз Р АВ 12.07.2008 й. 1835-сон билан рўйхатга 
олинган), Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби 
тўғрисида Низом (Ўз Р АВ 09.12.2008 й. 1879-сон билан рўйхатга 
олинган) ва ҳ.к.
Шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Қурилиш соҳасидаги 
ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахс ларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги 
Қонуни 2-моддасига мувофиқ юридик шахс лар томонидан аҳоли пункт-
ларини, бинолар ва иншоотларни режалаш ва қуриш бош режаларининг, 
лойиҳаларининг бузилиши, давлат стандартлари, қурилиш нормалари 
ва қоидалари, техник шартларига, лойиҳалаш ва қурилиш, шунингдек 
бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги бошқа норматив 
ҳужжатларнинг талабларига бинолар, иморатлар, иншоотларнинг, улар-
нинг қисмлари ёки конструкция айрим элементларининг чидамлилиги, 
мустаҳкамлиги, пухталиги, ишлаб чиқарилаётган бинокорлик материал-
лари, конструкциялари ва буюмларининг чидамлилик параметрлари пасай-
иши ва йўқотилишига сабаб бўлган тарзда риоя этилмаслиги, шунингдек 
объектларни қуриш ва уларни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг 
белгиланган тартибини бузадиган хатти-ҳаракат қурилиш соҳасидаги 
ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.
Шунингдек, ушбу Қонуннинг 3-моддасида белгиланишича, Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини амалга 
оширувчи, бинокорлик материаллари, конструкциялари ва буюмларини 
ишлаб чиқарувчи, қурилишда буюрт мачи ҳисобланувчи ёки бир йўла буюрт-
мачи ва пудратчи вазифаларини бажарувчи юридик шахс ларга қурилиш 
соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган тартибда жарима солинади.


577

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish