Збекистон республикасининг


мумкин. Юридик шахс уй-жойдан фақат фуқароларнинг яшаши



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   507
мумкин. Юридик шахс уй-жойдан фақат фуқароларнинг яшаши 
учун фойдаланиши мумкин.
1. Шарҳланаётган модда уй-жойни ижарага бериш муносабатларини 
тартибга солади, шунга кўра «тижорат ижараси» ҳисобланади. «Тижорат 
ижараси» атамаси қонунчиликда мустаҳкамланмаган, бироқ давлат уй-жой 
фонди (кейинги ўринларда — муниципал, корхона ихтиёридаги уй-жой 
фонди ва мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фонди)га қарашли уй 
ижарасини уй-жой ижараси шарт номасидан фарқлаш учун қўлланилади 
(Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 601-моддасига шарҳга 
қаранг).
Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида уй-жой тижорат ижараси 
шарт номасига аниқлик киритилган. Шарт нома бўйича ижарага берувчи 
сифатида уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат (масалан, ишончнома) 
берган шахс бўлиши мумкин. Ижарага олувчи сифатида фақатгина жис-
моний шахс иштирок этиши мумкин. Фуқароларнинг уй-жойни ижарага 
бериш ҳуқуқи тўғрисида гапирганда, Ўзбекистон Республикаси Олий 
Суди Пленумининг 14.09.2001 й. № 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича 
суд амалиёти тўғрисида»ги Қарори (5-банднинг биринчи хат боши)га 
кўра, фуқаролар ўз шахсий мулки ҳисобланган уй-жой ёки квартирани 
ўзи билан бирга яшаётган вояга етган оила аъзоларининг розилиги балан 
бошқа шахсларни кўчириб киргизиши, шунингдек ўрнатилган тартиб 
бўйича юридик ёки жисмоний шахсларга ижарага бериши мумкин.


396
Тижорат ижараси уй-жой мулкдорига даромад келтиради. Шунинг 
учун, қонун чиқарувчи уй-жойни ижарага берувчи ҳақ эвазига беришини 
кўрсатади. Уйнинг қайси қисми ижарага берилаётгани (уй ёки унинг бир 
қисми, квартира ёки унинг бир қисми)ни, шунингдек шуни ҳам назарда 
тутиш керакки қўшимча хоналар (ошхона, йўлак, омборхона) шарт нома 
предмети бўлмайди. Тарафлар шарт номага кўра ҳуқуқ ва мажбуриятла-
рини, шарт нома муддатини, ижара ҳақини, шунингдек буларга коммунал 
тўловлар киришини аниқлайдилар. Агар ким тўлаши назарда тутилмаган 
бўлса, тўловлар давомийлиги аниқланади, шунингдек бошқа шартлар 
ҳам, агар қонунда бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса. Бу масалалар 
Фуқаролик Кодексининг 610–612-моддалари билан ҳал қилинади.
2. Турар жой арендаси шарт номаси юридик шахслар билан тузил-
майди.
Мазкур модданинг иккинчи қисми турар жой юридик шахсларга 
ижара шарт номаси ёки бошқа шарт нома асосида эгалик қилиш ва (ёки) 
фойдаланиш учун топширилиши мумкин (масалан, текин фойдаланиш 
шарт номаси)лиги тўғрисидаги қоидани ўз ичига олади. Юридик шахс 
уй-жойдан фақат фуқароларнинг яшаши учун фойдаланиши мумкин. Бу 
масала тўлиқроқ Уй-жой Кодексининг 86-моддасида ёритилган.
Шундай қилиб, турар жой арендаси шарт номаси — фақат юридик 
шахсларнинг уй-жойга эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиши учун асос 
бўлиб хизмат қилади.
Бу масала тўлиқроқ Уй-жой Кодексининг 86-моддасида ёритилган.
Уй-жой Кодексининг 86-моддасига кўра, турар жой арендаси шарт-
номаси ёзма шаклда тузилиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда (қаранг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 
84-моддаси: «Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш», Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сонли 
қарори билан тасдиқланган «Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини 
юритиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 16–22-бандлари; Адлия вазир-
лиги томонидан 1998 йил 7 январда 387-сон билан рўйхатга олинган, 
Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, архитектура ва қурилиш давлат 
қўмитаси, макроэкономика ва статистика вазирлиги Давлат мулкини 
бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси, «Ергеодезка-
дастр» давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган «Бино ва иншоотларни 


397
давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома) ҳисобга 
олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим.
Туман, шаҳар бино ва иншоотлари туман бино ва иншоотларининг 
кадастр китобида, бино ва иншоотларнинг қисмлари эса туман реестр 
китобида давлат рўйхатига олинади.
Давлат рўйхатидан ўтказишда кадастр ёки реестр китобида, бино ёки 
иншоотга нисбатан мулк ҳуқуқи (вужудга келиш, ўтказиш, чеклов ва туга-
тиш) шунингдек, объектни характерловчи бошқа белгилар қайд этилади.
Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 387-сон билан рўйхатга 
олинган «Бино ва иншоотларни (ижара, гаров, сервитут ёки эгалик 
ҳуқуқининг чекланиши) давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги 
Йўриқноманинг 55-моддасига кўра, бино ва иншоотларни бундан кейин 
рўйхатга олиш хуқуқий режими (ижара, гаров, сервитут ёки мулк ёки 
бошқа хуқуқларнинг чегараланишлари) хужжатларни тақдим этилиши 
билан баробар олиб борилади (шарт номаларни, суд ва хўжалик судининг 
қарорларини ва бошқалар). Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у 
ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган амалга 
оширилган рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлар 
ҳақидаги ахборотни ҳар қандай шахсга бериши шарт (Ўзбекистон Респуб-
ликаси Фуқаролик Кодексининг 84-модданинг 3-қисми).
Уй-жой Кодексининг 86-моддасига кўра, турар жой арендаси шарт-
номаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
турар-жойни арендага бериш тартиби ва унинг қиймати;
турар жой арендасининг муддатлари;
турар жойни арендага бериш шартлари ва аренда ҳақи миқдори, уни 
тўлаш муддатлари;
арендага берувчи арендага бераётган турар жойнинг, муҳандислик 
қурилмаларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
шарт нома муддати ўтиши билан турар жойни арендага берувчига 
қайтариш тартиби;
арендага берилган турар жойга қараш, хизмат кўрсатиш ва уни таъмир-
лаш бўйича тарафларнинг мажбуриятлари;
арендага берилган турар жойни ижарага бериш ёки иккиламчи арен-
дага бериш имкониятлари, шартлари ва тартиби;
тарафларнинг жавобгарлиги.


398
Турар жой арендаси шарт номасига тарафларнинг келишуви бўйича 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish