Збекистон республикасининг


-модда. Уй-жойни ижарага олиш шарт номасига ижарага



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   507
608-модда. Уй-жойни ижарага олиш шарт номасига ижарага 
олувчининг янги оила аъзоларини киритиш
Уй-жойни ижарага олувчи, шунингдек унинг оила аъзолари бошқа 
фуқароларни оила аъзоси сифатида уй-жойни ижарага олиш шарт-
номасига киритишни талаб қилишга ҳақли. Бундай фуқароларни 
уй-жойни ижарага олиш шарт номасига киритиш тартиби ва шарт
-
лари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
1. Шарҳланаётган моддага биноан турар-жойни ижарага олувчи 
оила аъзолари билан бир қаторда бошқа фуқароларнинг ҳам оила аъзоси 
сифатида ижара шарт номасига киритишни талаб қилишга ҳақли. Бу 
каби фуқароларнинг ижара шарт номасига киритиш тартиби ва шартлари 
қонунчилик билан белгиланади.
Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 51-модда-
сига кўра ижарага олувчи ижарага берувчи розилиги билан белгиланган 
тартибда ўз оила аъзоларини, барча вояга етган оила аъзоларининг ёзма 
розилиги билан эса, бошқа фуқароларни ҳам ижарага олинган муници-
пиал, идоравий ва мақсадли коммунал уй-жой фондининг турар-жойига 
кўчириб келишга ҳаққи борлиги тўғрисида қоида ўрнатилган. Вояга 
етмаган оила аъзоларини киритиш учун бундай розилик талаб этилмайди. 
(Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 


422
28 июндаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Турар жойларни 
ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари» 
тўғрисидаги Низомнинг 23-банди).
Турар жойга бошқа шахсларни кўчириб киритишга қонун 
ҳужжатларининг ҳар бир кишига мўлжалланган уй-жой майдонининг 
ижтимоий нормаси тўғрисидаги талабларига риоя этилган ҳолда йўл 
қўйилади, вояга етмаган болаларни ва меҳнатга қобилиятсиз ёлғиз ота-
оналарни кўчириб киритиш ҳоллари бундан мустасно.
Ижарага олувчининг оила аъзолари деб, Ўзбекистон Республикаси 
Уй-жой Кодексининг 3-моддаси, 2 ва 3-қисмларида кўрсатилган шахс-
лар тан олинади.
Турар жойни ижарага бериш шарт номасига бошқа фуқароларни кири-
тиш муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал 
уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага беришнинг наму-
навий шарт номаси тўғрисидаги низомларга мувофиқ амалга оширилади. 
Агар бошқа фуқароларнинг ижара шарт номасига киритилиши бу ерда 
яшаётганларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож деб тан оли-
нишига олиб келса, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлган 
шахслар уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган 
майдонга эга бўлса, бундай фуқароларни ижарага бериш шарт номасига 
киритиш мумкин эмас.
Оила таркибининг ўзгариши ижара шарт номаси тегишли қисмининг 
ўзгаришига олиб келади.
Ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган 
фуқаролар турар жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг 
ҳуқуқларга эгадирлар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июн-
даги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Турар жойларни ва уй атро-
фидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари» тўғрисидаги 
6-бандига асосан турар жойларни ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга 
эга бўлади: ўзи билан бирга турадиган вояга етган оила аъзоларининг 
розилиги билан ўзи эгаллаб турган турар жойга ўзининг рафиқасини, 
болалари ва ота-онасини белгиланган тартибда кўчириб киритиш. Ота-
онаси олдига уларнинг вояга етмаган болаларини, болалар олдига эса 
уларнинг меҳнатга лаёқатсиз ёлғиз ота-онасини кўчириб киритиш учун 


423
оила аъзоларининг розилиги талаб қилинмайди; Турар жойга бошқа 
фуқаролар бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдонининг ижтимоий 
нормаси ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган тақдирда 
қўйилади, вояга етмаган болаларни ва меҳнатга лаёқатсиз ёлғиз ота-она-
ларни қўйиш бундан мустасно.
2. Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар-жойни ижарага 
бериш шарт номасида бу масала бироз бошқача ҳал этилади (Ўзбекистон 
Республикаси Уй-жой Кодексининг 33-моддаси).
Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уйдан, квартирадан 
турар жойни ижарага, арендага олувчи ўзи ижарага, арендага олган хонага 
уй, квартира мулкдорининг розилигидан қатъи назар, вояга етмаган 
фарзандларини, агар у алоҳида хонани эгаллаётган бўлса ва ижарага ёки 
арендага бериш шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
шунингдек эри(хотини) ва меҳнатга қобилиятсиз вояга етган фарзанд-
лари ҳамда ота-онасини кўчириб киритиш ҳуқуқига эга. Фуқарога мулк 
ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, квартирадаги турар жойни ижарага, 
арендага олувчи билан бирга яшаётган оила аъзолари ижарага ёки арен-
дага бериш шарт номасидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга 
ижарага, арендага олувчининг ўзи билан тенг равишда эга бўладилар.
Бошқа фуқароларни фақат уй мулкдорининг розилиги билан кўчириб 
киритиш мумкин ва ижарага, арендага олувчи томонидан ўз оила аъзоси 
сифатида кўчириб киритилган ушбу фуқаролар, агар кўчириб киритишда 
улар ўртасида бошқача келишув бўлмаган бўлса, ижарага, арендага олувчи 
ҳамда унинг бошқа оила аъзолари билан турар жойдан фойдаланишда 
тенг ҳуқуққа эга бўладилар.
Турар жойни ижарага бериш шарт номасига бошқа фуқароларни кири-
тиш муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал 
уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага беришнинг наму-
навий шарт номаси тўғрисидаги низомларга мувофиқ амалга оширилади. 
Агар бошқа фуқароларнинг ижара шарт номасига киритилиши бу ерда 
яшаётганларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож деб тан оли-
нишига олиб келса, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлган 
шахслар уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган 
майдонга эга бўлса, бундай фуқароларни ижарага бериш шарт номасига 
киритиш мумкин эмас.


424
Оила таркибининг ўзгариши ижара шарт номаси тегишли қисмининг 
ўзгаришига олиб келади.
3. Ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган 
фуқаролар турар жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг 
ҳуқуқларга эгадирлар.
Олий Суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги «Уй-жой низолари 
бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 22-сон қарорининг 16-бандига кўра, 
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 50-моддаси талабига 
кўра ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган 
фуқаролар турар-жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг 
ҳуқуқга эгадир ва бу шахслар ижарага бериш шарт номаси мажбуриятлари 
юзасидан ижарага берувчи олдида жавобгардирлар.
Бошқа шахсларни оила аъзоси деб топиш масаласини ҳал этишда 
(хотини, эри, болалари, ота-оналаридан ташқари) суд уларнинг ижа-
рачи ва унинг оила аъзолари билан муносабатларини, умумий хўжалик 
юритганликларини, бир-бирига ўзаро ёрдам кўрсатиб келганликлари 
ва оилавий муносабатлари мавжудлигини гувоҳлантирувчи ҳолатларни 
аниқлаши лозим.
Турар-жойни ижарага олиш шарт номасида бу бироз фарқ қилади. Турар-
жойга доимий яшовчи сифатида ижара шарт номасида кўрсатилмаган 
бошқа фуқароларни киритиш фақатгина ижарага берувчи — мулкдор, 
шунингдек, ижарага олувчи ва у билан доимий яшовчилар розилиги 
билан яшаш жойи нормасига амал қилган ҳолда амалга оширилади (вояга 
етмаган фарзандларни киритиш ҳоллари бундан мустасно).
Қонун вояга етмаган фарзандларни кўчириб киритишда ижарага 
берувчи, ижарага олувчи ва доимий яшовчи фуқароларнинг розилигини 
талаб қилмайди. Бу вояга етмаган фарзандларнинг яшаш жойи ота-
онасининг яшаш жойи деб тан олинганидан келиб чиқади (Ўз. Р ФК 
20-моддасига қаранг).

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish