414
ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан
ўтказилиши) лозим.
Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш туман, шаҳар
кадастр дафтарида, турар-жой бинолари ва иншоотлари туман реестр
дафтарида амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан ўтказишда кадастр ёки реестр дафтарига бинолар
ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар (уларнинг
пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши) ҳақидаги,
шунингдек объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар тўғрисидаги маъ-
лумотлар ёзиб қўйилади.
Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 387-сон билан рўйхатга
олинган «Бино ва иншоотларни (ижара, гаров, сервитут ёки эгалик ҳуқуқининг
чекланиши) давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг
55-моддасига кўра, бино ва иншоотларни бундан кейин рўйхатга олиш
хуқуқий режими (ижара, гаров, сервитут ёки мулк ёки бошқа хуқуқларнинг
чегараланишлари) хужжатларни тақдим этилиши билан баробар олиб бори-
лади (шарт номаларни, суд ва хўжалик судининг қарорларини ва бошқалар).
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни
давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга
оширилган рўйхатдан ўтказишни рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим
тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган
ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт (Ўзбекистон Респу-
бликаси Фуқаролик Кодексининг 84-модданинг 3-қисми).
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 86-моддасига мувофиқ
турар жой арендаси шарт номаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
турар-жойни арендага бериш тартиби ва унинг қиймати;
турар
жой арендасининг муддатлари;
турар жойни арендага бериш шартлари ва аренда ҳақи миқдори, уни
тўлаш
муддатлари;
арендага берувчи арендага бераётган турар жойнинг, муҳандислик
қурилмаларининг ҳолати тўғрисидаги
маълумотлар;
шарт нома муддати ўтиши билан турар жойни арендага берувчига
қайтариш тартиби;
арендага берилган турар жойга қараш, хизмат кўрсатиш ва уни таъмир-
лаш бўйича
тарафларнинг мажбуриятлари;
415
арендага берилган турар жойни ижарага бериш ёки иккиламчи арен-
дага
бериш имкониятлари,
шартлари ва тартиби;
тарафларнинг жавобгарлиги.
Турар жой арендаси шарт номасига тарафларнинг келишуви бўйича
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал
уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага беришнинг наму-
навий шарт номаси тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 76-моддаси ҳам хизмат
турар жойи ижара шарт номасининг ёзма шаклда тузилишини назарда
тутади. Хизмат турар жойи ижара шарт номаси шу турар жой мулкдори
ёки у вакил қилган орган билан иш, хизмат вақтида ундан фойдаланиш
учун топширилаётган шахс ўртасида тузилади. Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори билан «Хизмат турар жойини ижа-
рага олиш намунавий шарт номаси» тасдиқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: