178
Ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг
барча ҳудудида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва у билан боғлиқ битимлар
тўғрисидаги қайдни ягона давлат реестрига киритишнинг қонунда
белгиланган тизими асосида амалга оширилади.
Ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси бўлиб Ягона давлат
реестрига ҳуқуқлар тўғрисида тегишли қайдлар
киритилган кун
ҳисобланади. Ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулк
жойлашган жойда рўйхатга олиш округи доирасида амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад қилиш ёки тегишли органнинг давлат
рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаши устидан манфаатдор шахс
томонидан судга ёки хўжалик судига шикоят қилиниши мумкин.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига кўра, тарафлар давлат
рўйхатидан ўтказилгунга қадар кўчмас мулк олди-сотди шартномаси
бўйича ўз мажбуриятларини бажарган бўлсалар-да (масалан, сотиб олувчи
ҳақини тўлаган, сотувчи кўчмас мулкни сотиб олувчининг эгалигига берган
ва бошқа ҳолатлар), кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ўтганлигини
англатмайди. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 185-моддасига мувофиқ,
кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаси бўйича мулк ҳуқуқи, бундай
ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан
бошлаб вужудга келади.
Шуни ҳисобга олиб, тарафларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ учинчи
шахслар (ижарачи, гаровга олувчи ва бошқалар) билан муносабатини
(объектга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши рўйхатдан ўтказилмагунча)
шартномага ҳавола қилган ҳолла ўзгартирилиши мумкин эмас.
3. ФКнинг 481-моддаси 3-қисми тарафлардан бири давлат рўйхатидан
ўтказиш учун барча муҳим шартларни бажарган (масалан, барча зарур
ҳужжатларни йиғган, божини тўлаган), иккинчи тараф эса рўйхатдан
ўтказишдан бўйин товлаган ҳолатларига бағишланган. Бунда бўйин
товлашнинг шакли ҳам ва мақсади ҳам ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Шартнома шартлари тарафлар томонидан бажарилган (ҳақи тўланган,
квартира эгалари томонидан банд қилинган ва шу каби) ҳолатлар ҳам хеч
қандай роль ўйнамайди. Бироқ ҳар қанадй ҳолатда ҳам, тарафлардан бири
мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказишдан
бўйин товлаётган бўлса, иккинчи тараф судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Агар суд мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш
179
тўғрисида қарор қабул қилса, ушбу қарор давлат рўйхатидан ўтказиш учун
асос ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси ФК 112-модда3-қ).
Мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз равишда бўйин
товлаган тараф, бошқа тарафга етказилган зарарни ва бой берилган фойдани
қоплаб бериши лозим (Ўзбекистон Республикаси ФК 14, 324-м).
4. Шартнома бўйича мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтишини
давлат рўйхатидан ўтказишни, шартноманинг ўзини давлат рўйхатидан
ўтказишдан фарқлаш керак. Умумий қоидага кўра, кўчмас мулкни сотиш
шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди ва у имзоланган
пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Истисно тариқасида, қонунда
тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолат сифатида корхонани сотиш шартномаси
давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (Ўзбекистон Республикаси ФК
490-модда 2-қ). Бундай ҳолатларда шартномани давлат рўйхатидан
ўтказиш пайти у тузилган пайт ҳисобланади. Шундай қилиб, корхонани
сотиш шартномасини тузишда тарафлар рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ
қуйидаги икки ҳаракатни амалга ошириши лозим: 1) олди-сотди шарт-
номасини рўйхатдан ўтказиш; 2) сотиб олувчига ҳуқуқнинг ўтишини
рўйхатдан ўтказиш.
6. 84-моддадан ташқари Ўзбекистон Республикаси ФК кўчмас мулкка
бўлган ҳуқуқ ва у билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш
зарурлигини назарда тутувчи бир қатор нормаларни, шу жумладан,
111-модда (битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш), 185-модда (шартнома
асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқининг вужудга келиш пайти),
365-модда (шартноманинг тузилиш пайти), шунингдек, кодекснинг биринчи
ва иккинчи қисмида акс этган бошқа нормалар ҳамда шарҳланаётган ушбу
моддани ҳам белгилаб берган.
Do'stlaringiz bilan baham: