Збекистон республикасининг


-модда. Омонатни қайтариш ҳақидаги талабни



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet390/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   386   387   388   389   390   391   392   393   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

766-модда. Омонатни қайтариш ҳақидаги талабни
бажармаганлик учун жавобгарлик
Банк омонатчининг омонатни ёки унинг бир қисмини қайтариш 
ҳақидаги талабини ушбу Кодекснинг 762-моддасида назарда тутилган 
муддатларда бажармаган тақдирда, ушбу Кодекснинг 327-моддасига 
мувофиқ банк омонатга фоизлар тўлашдан қатъи назар, келтирилган 
зарарни тўлаши шарт.
1. Шарҳланаётган моддада кўрсатилганидек, омонат қўювчининг 
кўрган зарарлари ФКнинг 327-моддасига асосан тўланади. Унга кўра, 
ўзганинг пул маблағини ноқонуний ушлаб қолиш, қайтаришдан бош 
тортиш, уни тўлашни кечиктириш натижасида фойдаланиш ёхуд ўзга 
шахсдан асоссиз олган ёки тежаб қолганлик учун фоиз тўланади.
Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс 
бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли 
қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси 
билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд креди-
торнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кун-
даги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу 
қоидалар қонунда ёки шарт номада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса 
қўлланилади.
2. ФКнинг 327-моддаси 1-қисмига кўра қарз суммаси банк томо-
нидан кечиктириб тўланган бўлса, агар шарт номада фоиз тўловларини 
тўлашнинг бошқа тартиблари белгиланмаган бўлса, суд томонидан фоиз-
лар ундиришда пул мажбуриятлари амалда бажарилган кундаги даъво 


717
тақдим қилинган ёки суд қарори чиқарилган кундаги банк фоизининг 
ҳисоб ставкаси қўлланилади.
Ушбу ҳолатда тегишлича банк фоизининг ҳисоб ставкасини қўллашда 
пул мажбуриятлари қайси муддат давомида бажарилмаганлиги, ушбу 
муддат мобайнида банк фоизининг ҳисоб ставкаси ўзгарганлиги ёки 
ўзгармаганлигига ҳам эътибор қаратиш зарур.
Пул мажбуриятлари бажарилмаган даврда банк фоизининг ҳисоб 
ставкаси ўзгарган бўлса, тўлов кечиктирилган давр учун энг яқин бўлган 
(даъво тақдим қилинган ёки суд қарори чиқарилган кундаги) банк фоизи-
нинг ҳисоб ставкасини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
«Ҳисобварақлар очиш, мижозлар ҳисобварақларига маблағ ўтказиш 
ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонунларда назарда тутилган бошқа 
эҳтиёжлар учун нақд пул бериш тартиби бўйича белгиланган талабларни 
бузганлик учун тижорат банкларига нисбатан жарима жазо чораларини 
қўллаш тартиби тўғрисидаги» Низомга (Ўзбекистон Республикаси адлия 
вазирлигида 2006 йил 21 февралда 1044-сон билан рўйхатга олинган) 
мувофиқ, банклар томонидан иш ҳақи ва қонунларда назарда тутилган 
бошқа эҳтиёжлар учун ўз вақтида нақд пул бермаганлик учун мижоз-
ларга, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларига улар ҳисобварақларида 
маблағ бўлганида банк устав сармояси белгиланган энг кам миқдорининг 
0,005 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   386   387   388   389   390   391   392   393   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish