Збекистон республикасининг


-модда. Омонатга фоизлар ёзиш ва тўлаш тартиби



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet388/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   384   385   386   387   388   389   390   391   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

764-модда. Омонатга фоизлар ёзиш ва тўлаш тартиби
Банк омонати суммасига фоизлар омонат банкка тушган куннинг 
эртасидан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга 
кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кун
-
гача ёзилади. Омонатчининг ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида 
банк ушбу ҳисобварақдаги пул маблағларидан фойдалана олмаган 
давр учун фоизлар ёзилмайди.
Агар банк омонати шарт номасида бошқача тартиб назарда тутил
-
ган бўлмаса, банк омонати суммасига фоизлар ҳар бир ой ўтганидан 
кейин унинг талаби билан омонат суммасидан алоҳида тўланади, бу 
муддатда талаб қилиб олинмаган фоизлар эса фоизлар ёзиладиган 
омонат суммасига қўшилиб боради.
Омонат қайтарилганида шу пайтгача ёзилган ҳамма фоизлар 
тўланади.
1. Шарҳланаётган модда омонатчининг маблағларидан фойдалан-
ганлик учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди. Унда 
императив норма мавжуд бўлиб, банк омонати суммасига фоизлар омонат 
банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган 
ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган 
кундан олдинги кунгача ёзилиши белгиланган.
Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида омонатларга фоиз ҳисоблан-
майдиган истисно ҳолат ҳам назарда тутилган. Бундай итисно ҳолатлар 
бўлиб, омонатчининг маблағини хатлаш ҳисобланади. Натижада банк 
ушбу пул маблағлардан фойдалана олмайди. Ушбу истисно ҳолат омонат 
хатланган муддат мобайнида давом этади. Тегишлича, омонат хатловдан 


713
чиқарилгандан сўнг фоизларни ҳисоблаш давом этади. Қонун чиқарувчи 
ушбу ҳолатда омонатга ҳисобланадиган фоизлар даврини аниқ белгилаб 
қўймаган. Омонатчининг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар 
ҳисоблаш ва тўлашнинг умумий қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, омонат 
учун фоизлар ҳисоблаш омонат хатловга олинган кунга қадар давом этиши ва 
хатлов туфайли фоиз ҳисоблаш тўхтатилган ҳолатда, хатловдан чиқарилган 
куннинг эртасидан бошлаб фоиз ҳисобланиши мантиқан тўғри бўлади.
2. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида омонатлар бўйича фоиз-
ларни ҳисоблаш ва тўлаш муддати (кун, ой, квартал, йил ва ҳ.к.) ва тар-
тиби (капиталлаштириш ва капиталлаштирмаслик) тарафлар томонидан 
шарт номада кўрсатилиши керак. Банк омонати шарт номасини тузишда 
омонатчи омонат бўйича фоизларни ҳар ойда олиши ёки олмаслигига 
эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ. Бошқа ҳол белгиланмаган бўлса, 
омонатчи устама фоизларни ҳар ойда тўлашни талаб қилишга ҳақли 
шунингдек, омонат бўйича тўланмаган фоизлар дастлабки қўйилган 
омонат суммасига қўшилади (капиталлаштиради) ҳамда кейин унга ҳам 
фоиз ҳисобланади.
3. Қўйилган омонат қайтарилганда, омонатга ҳисобланган барча 
фоизлар ҳам асосий омонатга қўшиб тўланади. Яъни, омонатчи омонатга 
қўйган пул қийматини тўлиқ олиши билан бирга унга ҳисобланган фоиз-
ларни ҳам олади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   384   385   386   387   388   389   390   391   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish