653
3. Шартноманинг ёзма шаклига амал қилмаслик оқибатлари ҳам ФК
109-моддасида кўрсатиб ўтилган. Бу қуйидаги процессуал оқибатлардир:
агар томонлар орасида низо чиқса, у ҳолда улар битим тузилганлиги,
мазмуни, амалга оширилганлиги ёки бажарилганлигини, гувоҳлик
кўрсатмаларидан фойдаланиб тасдиқлаш имкониятидан маҳрум бўладилар,
лекин ёзма, ашёвий далиллар ҳамда эксперт хулосаларидан фойдаланиш-
лари мумкин.
4. Қарз шарт номаси тузилганлигининг ёзма
далили сифатида
қуйидагилар тақдим қилиниши мумкин: қарз олувчининг тилхати; обли-
гациялар; счет-фактуралар; бухгалтерия учун томонлар тузган бошланғич
ҳисобга олиш ҳужжатлари; қарз берилганлигини тасдиқловчи, қарздорнинг
қарзни қайтариш муддатини чўзиш ҳақидаги ёзма илтимосномаси; теле-
грамма, телекслар, барча иш қоғозлари ва битим тузилганлигини ёзма
равишда тасдиқловчи барча нарсалар.
Қарз бериш шарт номаси бир томонлама мажбурият бўлсада, ҳуқуқий
муносабатларни келтириб чиқарувчи бундай шарт нома бир юридик
мақсадга эришишга қаратилган икки томонлама битим ҳисобланиб,
унинг шартларини муҳокама қилишда иккала томон ҳам иштирок этади.
5. Тилхат, қарз ҳақида келишувдан фарқли равишда, бир томон-
нинггина ҳоҳиш-иродасини ифода этади. Тилхат икки томоннинг
ҳоҳиш-иродасини рад этмаган ҳолда, кўпчилик ҳолларда ҳуқуқий
муносабатларнинг келиб чиқиш асосини аниқлашга имкон бермайди.
Масалан, бирор-бир миқдордаги пулни олганлик ҳақидаги тилхат
томонлар ўртасидаги мулкий муносабатларда турли хил ҳуқуқий
муносабатларни юзага келтириши мумкин. Тилхат ёрдамида олди-
сотди шарт номасига кўра олдиндан ёки пудрат шарт номаси асосида
аванс ўтказилганлигини, ёки қарз шарт номаси асосида қарз сумма-
сини тасдиқлаш мумкин. Шунинг учун тилхатни баҳолашда, биринчи
навбатда томонларнинг ҳоҳиш иродаси қандай ҳуқуқий муносабат-
ларга қаратилганлигини аниқлаш зарур. Қарз шарт номаси томонлар
орасида юзага келган шарт нома ҳуқуқий муносабатларни турини аниқ
кўрсатиб беради.
Бундан келиб чиқадики, қарз шарт номаси ва қарз олувчининг тилхати айнан
бир хил тушунчалар эмас. Қарз шарт номаси бу — томонларнинг қарз ҳуқуқий
муносабатларнинг келиб чиқишига қаратилган келишуви. Қарз олувчининг
654
тилхати ва бошқа ҳужжатлар унга маълум бир суммани ёки буюмларни бери-
лишини тасдиқлайди ва оғзаки тузилган шарт номанинг ёзма далили бўлиб
хизмат қилади. Ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиёти ҳам тилхатга оғзаки тузилган
шарт номанинг ёзма далили деб қарайди. Бу ҳужжатларнинг мазмунига ва
расмийлаштирилишига, агарда улар судга ҳавола қилинган тақдирда, суд маж-
лисида алоҳида эътибор билан қаралади. Чунки айнан шулардангина томонлар
ўртасида қарз бўйича ҳуқуқий муносабатлар ўрнатилганлиги келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: