Збекистон республикасининг


-модда. Ижарага берувчининг ижарага олинган мол-мулкни



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

547-модда. Ижарага берувчининг ижарага олинган мол-мулкни 
сақлаш мажбуриятлари
Агар қонун ҳужжатлари ёки шарт номада бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, ижарага берувчи ижарага топширилган мол-
мулкни ўз ҳисобидан капитал таъмирлаши шарт.
Ижарага олувчи жавобгар бўлмаган ҳолатлар натижасида келиб 
чиққан шошилинч зарурат туфайли ўтказиладиган таъмирлашни 
ижарага берувчи ўз ҳисобидан амалга ошириши шарт.
Капитал таъмирлаш мулк ижараси шарт номасида белгиланган 
муддатда, агар бу муддат шарт номада белгиланмаган ёки шошилинч 
зарурат туфайли ўтказилса, оқилона муддатда амалга оширилмоғи 
лозим.


282
Ижарага берувчининг капитал таъмирлаш мажбуриятини бажар
-
маслиги ижарага олувчига ўз хоҳишига кўра:
шарт номада белгиланган ёхуд шошилинч зарурат тақозо этаётган 
капитал таъмирлашни амалга ошириб, таъмирлаш қийматини ижа
-
рага берувчидан ундириб олиш ёхуд мол-мулкдан фойдаланганлик 
учун тўланадиган ҳақ ҳисобига ўтказиш;
ҳақни тегишинча камайтиришни талаб қилиш;
шарт номани муддатидан олдин бекор қилиш ва зарарнинг 
қопланишини талаб қилиш ҳуқуқини беради.
1. ФКнинг 174-моддасида ўзига қарашли мол-мулкни сақлаш, агар 
қонун ҳужжатларида ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, мулкдор зиммасида бўлиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, 
шарҳланаётган моддада ижарага берувчи ҳамда ижарага олувчи ўртасидаги 
ижарага олинган мол-мулкни сақлаш мажбурияти аниқлаб берилади. Бунда 
мол-мулкдан вақтинчалик фойдаланиш эътиборга олинади.
Умумий қоидага кўра, капитал таъмирлаш мажбурияти ижарага берувчи 
зиммасида бўлади, яъни у ўз ҳисобидан уни амалга оширади. Капитал 
таъмирлаш шарт номада белгиланган муддатларда, агар ушбу муддат 
шарт номада белгиланмаган бўлса, оқилона муддатда амалга оширилиши 
яъни, мол-мулкдан вазифасига мувофиқ фойдаланишга яроқли ҳолда 
сақланишини таъминлаши лозим. Шу билан бирга қонунчилик ёки шарт-
номада ушбу мажбурият ижарага олувчи зиммасига юкланиши ҳам мумкин. 
Бундай ҳолларда ижарага олувчи тегишли ҳаражатларни амалга оширади. 
Масалан, ФК 568-моддаси ижарага олинган транспорт воситасини капитал 
таъмирлашни ижарага олувчи зиммасида бўлишига имкон беради.
Шарҳланаётган моддада ижарага олувчи жавобгар бўлмаган ҳолатлар 
натижасида келиб чиққан шошилинч зарурат туфайли ижарага берувчининг 
ўз ҳисобидан капитал таъмирлашни амалга оширишига доир императив 
норма белгиланган. Масалан, агар юқори қаватдан сув тошиши натижасида 
офис биноси жиддий шикастланса, у ҳолда ижарага берувчи капитал 
таъмин лаш ни амалга оширишга мажбур бўлади. Бундай таъмирлаш оқилона 
муддатда яъни, кечиктирмасдан амалга оширилиши англашилади.
Агар капитал таъмирлаш вақтида ижарага олувчи мол-мулкдан фой-
даланмаса, у ҳолда ижарага берувчи ижарага олувчидан мол-мулкдан 
фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди.


283
2. Қонунда ижарага берувчи томонидан капитал таъмирлаш бўйича маж-
буриятларни бажармаганлик оқибатлари назарда тутилган. Ижарага олувчи 
ижарага берувчига нисбатан қўлланиладиган чоралардан бирини танлаши 
мумкин. Улар ижарага берилган мол-мулкдаги камчиликлар учун назарда 
тутилган чораларга ўхшайди (ФК 542-модда). Демак, ижарага олувчи:
B
-шарт номада белгиланган ёхуд шошилинч зарурат тақозо этаётган 
капитал таъмирлашни амалга ошириб, таъмирлаш қийматини ижарага 
берувчидан ундириб олиш ёхуд мол-мулкдан фойдаланганлик учун 
тўланадиган ҳақ ҳисобига ўтказиш;
B
-ижара шарт номаси бўйича тўланадиган ҳақни тегишинча камай-
тиришни талаб қилиш.
B
-шарт номани муддатидан олдин бекор қилиш ва зарарнинг 
қопланишини талаб қилиш ҳуқуқини беради (ФК 324, 382-моддалар 
шарҳига қаранг).

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish