Збекистон республикасининг


-модда. Ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

555-модда. Ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш
Агарда мулк ижараси шарт номасида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, ижарага олувчи томонидан мол-мулкнинг ажра
-
тиб олса бўладиган тарзда яхшиланиши унинг мулки ҳисобланади.
Ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни ўз маблағлари 
ҳисобидан ва ижарага берувчининг розилиги билан яхшилаган, бу 
яхшилашни мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мум
-
кин бўлмаган тақдирда, ижарага олувчи шарт нома бекор бўлганидан 
кейин, башарти шарт номада бошқача тартиб назарда тутилмаган 
бўлса, бу яхшилашлар қийматини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага 
олувчи томонидан ижарага берувчининг розилигисиз амалга оши
-
рилган ва ижарага берилган мол-мулкдан ажратиб олиб бўлмайдиган 
яхшилашларнинг қиймати тўланмайди.
Ижарага олинган мол-мулкдан амортизация ажратмалари 
ҳисобига амалга оширилган, мол-мулкдан ажратиб олиш мумкин 
бўлган ва мумкин бўлмаган яхшилашлар ижарага берувчининг 
мулки бўлади.
1. Ижарага олинган мол-мулкка эгалик қилиш ва фойдаланиш 
жараёнида ижарага олувчи томонидан мол-мулкнинг ажратиб олса 


295
бўладиган тарзда ва ижарага берилган мол-мулкдан ажратиб олиб 
бўлмайдиган яхшилашларни қилиши мумкин. Ажратиб олса бўладиган 
тарз даги яхшилашлар жумласига бундай тарзда ажратиб олиш натижасида 
мол-мулкка зарар етказмасликни киритиш мумкин. Бошқа яхшилашлар эса, 
ажратиб олиб бўлмайдиган яхшилашлар ҳисобланади яъни, яхшиланишлар 
ажратиб олиниши натижасида мол-мулкка зарар етишига олиб келади. 
Бундай яхшиланишлар жумласига, қонун ёки шарт номага мувофиқ 
ижарага олувчи зиммасига юклатилган мажбурият бўлмаган ҳолда ижарага 
олувчи томонидан бинони капитал таъмирлашга доир яхшилашларини 
мисол қилиш мумкин.
Яхшилашлар ижарага берувчининг розилиги билан ҳам, унинг рози-
лигисиз ҳам амалга оширилиши мумкин.
Яхшилашлар тақдири уларни ажратиб олиш мумкин ёки мумкин 
эмаслигига, шунингдек ижарага берувчи розилиги билан ёки розилигисиз 
амалга оширилганига боғлиқ бўлади.
Мол мулкдан ажратиб олиниши мумкин бўлган яхшилашлар ижарага 
олувчининг мулки ҳисобланади. Ушбу қоида мулк ижараси шарт номасида 
ўзгартирилиши мумкин.
2. Агар мол-мулкдан ажратиб олса бўлмайдиган яхшилашлар ижа-
рага олувчи маблағлари ҳисобидан ва ижарага олувчи розилиги билан 
амалга оширилган бўлса, у ҳолда шарт нома тугагандан сўнг, ушбу 
яхшилашлар қиймати ижарага берувчи томонидан қопланиши лозим. 
ушбу қоида ҳам диспозитив бўлиб, яъни тарафлар бошқа қоидани ҳам 
белгилашлари масалан, ижарага олувчи амалга оширган яхшилашлар 
ҳақини ижарага берувчи тўлаш мажбуриятидан озод қилишни назарда 
тутишлари мумкин.
Агар ушбу яхшилашлар ижарага берувчи розилигисиз амалга оширил-
ган бўлса, бошқа ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқаради. Бундай яхши-
лашлар қопланмайди. Қонун фақат ижарага берувчининг розилигисиз 
амалга оширилган яхшилашлар қийматини қоплаб бериш мажбуриятини 
юклаши мумкин. Масалан, ФК 584-моддаси корхонани ижарага олиш 
шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, корхонани 
ижарага олувчи ижарага берувчининг рухсатидан қатъи назар, ижарага 
олинган мол-мулкни ажратиб бўлмайдиган тарзда яхшилаш қийматини 
олишга ҳақли бўлишини назарда тутади.


296
3. Ижарага олинган мол-мулкка қилинган ҳар қандай яхшилашлар агар 
у ижарага олувчи томонидан амортизация ажратмалари ҳисобига амалга 
оширилган бўлса, ижарага берувчининг мулки ҳисобланади. Бунда ушбу 
яхшилашлар ижарага берувчининг розилиги билан амалга оширилган 
ёки розилигисиз амалга оширилгани аҳамиятга эга эмас.
Амортизация фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амор-
тизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб 
чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажат-
ларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат 
ифодаси ҳисобланади. Амортизация ажратмалари объект фойдаланишга 
туширилгандан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади. Амортизация ажрат-
малари суммаси ташкилотнинг алоҳида ҳисобварағига ҳисобга олинади 
(Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуни, 
Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти 
(БХМС № 5, адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда № 1299 сон билан 
рўйхатга олинган). Демак, амортизация ажратмалари суммаси ижарага 
берувчи мулки ҳисобланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish