Збекистон республикасининг


-модда. Ижарага олувчининг талаби билан мулк ижараси



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

552-модда. Ижарага олувчининг талаби билан мулк ижараси 
шарт номасини муддатидан олдин бекор қилиш
Ижарага олувчининг талаби билан мулк ижараси шарт номаси 
суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин, агар:
ижарага берувчи мол-мулкни фойдаланиш учун ижарага олувчига 
бермаса ёки мол-мулкдан шарт нома шартларига ёхуд мол-мулкнинг 
вазифасига мувофиқ фойдаланишга тўсқинлик қилса;
ижарага олувчига топширилган мол-мулкда ундан фойдаланишга 
тўсқинлик қиладиган камчиликлар бўлиб, уларни ижарага берувчи 
шарт нома тузиш вақтида айтиб ўтмаган, ижарага олувчига олдин
-
дан маълум бўлмаган ва шарт нома тузаётганда мол-мулкни кўздан 
кечириш ёхуд унинг созлигини текшириш вақтида аниқланиши 
мумкин бўлмаган бўлса;
ижарага берувчи шарт номада белгиланган муддатларда, агарда 
шарт номада муддат белгиланган бўлмаса, оқилона муддатларда 


289
ўз зиммасидаги мол-мулкни капитал таъмирлаш мажбуриятини 
бажармаса;
ижарага олувчи жавобгар бўлмаган ҳолатлар туфайли мол-мулк 
фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолса.
Мулк ижараси шарт номасида ушбу Кодекс 382-моддасининг 
иккинчи қисмига мувофиқ ижарага олувчининг талаби билан шарт-
номани муддатидан олдин бекор қилишнинг бошқа асослари ҳам 
белгиланиши мумкин.
1. Суд тартибида ижарага олувчи асосан, ижарага олувчи томонидан 
мажбуриятларни бажармаганлик учун мулк ижараси шарт номасини бекор 
қилишни қуйидаги ҳолларда талаб қилиши мумкин:
1) ижарага берувчи мол-мулкни фойдаланиш учун ижарага олувчига 
бермаса ёки мол-мулкдан шарт нома шартларига ёхуд мол-мулкнинг 
вазифасига мувофиқ фойдаланишга тўсқинлик қилса (ФК 541-моддаси 
шарҳига қаранг);
2) ижарага олувчига топширилган мол-мулкда ундан фойдаланишга 
тўсқинлик қиладиган камчиликлар бўлиб, ушбу камчиликлар учун ижарага 
олувчи жавобгар бўлмаган ҳолларда. (ФК 542-моддаси шарҳига қаранг);
3) ижарага берувчи ўз зиммасидаги мол-мулкни капитал таъмирлаш 
мажбуриятини бажармаса. (ФК 547-моддаси шарҳига қаранг);
4) ижарага олувчи жавобгар бўлмаган ҳолатлар туфайли мол-мулк 
фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолса. Ушбу ҳолатда сўз мол-мулкни яроқсиз 
бўлиб қолиши тасодифий ҳолатлар ёки енгиб бўлмас куч таъсирида юз 
бериши ҳақида боради. Ваҳоланки, мол-мулкни яроқсиз бўлиб қолиши 
ижарага берувчи томонидан капитал таъмирлаш ишларини бажармаслик 
оқибатида ҳам келиб чиқиши мумкин.
Ижарага берувчи томонидан мол-мулк ижарага топширилаётган вақтда 
ушбу мол-мулкка нисбатан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари мавжудлиги 
ҳақида ижарага олувчини огоҳлантирмаслиги ижарага олувчининг тала-
бига кўра мулк ижараси шарт номасини суд тартибида бекор қилишга 
асос бўлади (ФК 543-моддаси шарҳига қаранг).
ФК 541-моддасида белгилангани каби юқорида кўрсатиб ўтилган барча 
асослар императив характерга эга. Мулк ижараси шарт номаси тарафлари 
томонидан ижарага олувчининг талабига кўра шарт номани муддатидан 
олдин бекор қилишнинг қўшимча асослари белгиланиши мумкин.


290
2. ФК 551-моддасидан фарқли равишда ижарага олувчи ижарага берув-
чига ёзма огоҳлантириш юбориш ёки унинг мажбуриятларни бажариши 
учун имконият беришга мажбур эмас. Шу билан бирга ФК 384-моддасига 
кўра, ижарага олувчи судга қадар бўлган босқичда шарт номани мудда-
тидан олдин бекор қилиш масаласини ҳал қилиш чораларини кўриши 
лозим. Яъни, мулк ижараси шарт номасини бекор қилиш ҳақидаги талаб 
билан ижарага олувчи судга мурожаат қилишдан олдин ижарага берувчи 
томонидан шарт номани бекор қилиш ҳақидаги талаб рад қилинган бўлиши 
ёки қонунда ёки шарт номада ёхуд таклифда белгиланган муддатда унга 
жавоб олмаган бўлса, унда ушбу муддат белгиланмаган бўлса ўттиз 
кунлик муддат ўтган бўлиши лозим.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish