Ўзбекистон республикасининг


-модда. Даъвони кўрмасдан



Download 1,21 Mb.
bet29/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

89-модда. Даъвони кўрмасдан
қолдириш тартиби ва оқибатлари

Хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради.


Хўжалик судининг ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш, давлат божини бюджетдан қайтариш масалалари ҳал қилиниши мумкин.
Даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгач, даъвогар хўжалик судига умумий тартибда яна мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
11-БОБ. СУД ХАРАЖАТЛАРИ

90-модда. Суд харажатларининг тартиби


91-модда. Давлат божи
92-модда. Даъвонинг баҳоси
93-модда. Давлат божини қайтариш
94-модда. Экспертлар, гувоҳлар ва таржимонларга тегишли суммаларни тўлаш
95-модда. Суд харажатларининг тақсимланиши
90-модда. Суд харажатларининг таркиби

Суд харажатлари давлат божидан ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан: суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларидан, хўжалик суди тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни ўз жойида кўздан кечириш учун тўланиши керак бўлган сумма, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлардан ташкил топади.


Суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларининг тахминий суммаси хўжалик суди томонидан белгиланади ва даъвогар томонидан хўжалик судининг депозит ҳисобварағига ўтказиб қўйилиши керак.
91-модда. Давлат божи

Қуйидагилар учун давлат божи тўланади:


1) даъво аризалари;
2) ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалар;
3) низо предмети юзасидан мустақил талаблар қўядиган учинчи шахс сифатида ишга киришиш ҳақидаги аризалар;
4) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалар;
5) хўжалик судининг ҳал қилув қарорлари, шунингдек иш юритишни тугатиш, даъвони кўрмасдан қолдириш, суд жарималари солиш тўғрисидаги ажримлари устидан берилган апелляция ва кассация шикоятлари;
6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалар, шунингдек ҳакамлик судининг ҳал килув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалар; (ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонуни тахриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)
7) хўжалик судининг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ва ижро варақаси беришни рад этиш тўғрисидаги ишлар бўйича ажримлари устидан берилган апелляция ва кассация шикоятлари. (ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонуни тахриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)
Даъво талаблари кўпайтирилганида давлат божининг етишмаётган суммаси ҳал қилув қарори қабул қилинаётганда даъвонинг кўпайган суммасига мувофиқ ундирилади. Даъво қиймати камайтирилганда тўланган бож қайтарилмайди.
Давлат божининг миқдори, уни тўлашдан озод қилиш ва унинг миқдорини камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланади.
Алоҳида ҳолларда суд даъвогарнинг аризасига кўра унинг мулкий аҳволига қараб, давлат божини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақли.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish