Ўзбекистон республикасининг



Download 1,21 Mb.
bet30/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

92-модда. Даъвонинг баҳоси

Даъвонинг баҳоси қуйидагича аниқланади:


1) пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича - ундириладиган суммага қараб;
2) ижро этиш ҳужжатини ёки ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги даъволар бўйича - низолашилаётган суммага қараб;
3) мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича - шу мол-мулкнинг қийматига қараб;
4) ер участкасини талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича - ер участкасининг белгиланган баҳода, баҳоси бўлмаса - бозор баҳосида чиқарилган қийматига қараб.

Даъвонинг баҳосига даъво аризасида кўрсатилган неустойка (жарима, пеня) суммалари ҳам киритилади.


Бир неча мустақил талаблардан иборат бўлган даъвонинг баҳоси барча талабларнинг суммаси билан белгиланади.
Даъвонинг баҳоси нотўғри кўрсатилган тақдирда у хўжалик суди томонидан белгиланади.
93-модда. Давлат божини қайтариш

Давлат божи қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда қайтарилиши керак.


Хўжалик судининг ҳужжатида давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш учун асос бўладиган ҳолатлар кўрсатилади.
Давлат божи тўланган, лекин хўжалик судига келиб тушмаган ёки у қайтарган аризалар, апелляция ёки кассация шикоятлари бўйича ҳамда божни тўлиқ ёки қисман қайтаришни назарда тутувчи суд ҳужжатлари бўйича уни қайтариш суд томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
94-модда. Экспертлар, гувоҳлар ва таржимонларга
тегишли суммаларни тўлаш

Экспертлар, гувоҳлар ва таржимонларга хўжалик судига келиш билан боғлиқ бўлган йўлкира, уй-жой ижараси харажатлари қопланади ва кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.


Экспертлар ва таржимонлар хўжалик судининг топшириғи билан бажарган иш уларнинг хизмат вазифаси доирасига кирмаса, улар бу иш учун ҳақ оладилар.
Хўжалик судига гувоҳ сифатида чақирилган фуқароларнинг судга келиши туфайли йўқотилган вақт билан боғлиқ харажатлари қопланади.
Ишда иштирок этиб, тегишли илтимос билан мурожаат қилган шахс гувоҳлар ва экспертларга тўланиши лозим бўлган суммани хўжалик судининг депозит ҳисобварағига олдиндан ўтказади. Агар иккала томон илтимос билан мурожаат қилган бўлса, талаб қилинадиган суммани улар тенг бўлиб ўтказадилар. Агар қўшимча экспертиза суднинг ташаббуси билан тайинланса, тўланиши лозим бўлган сумма экспертга суд томонидан депозит ҳисобидан тўланади. Бу сумма ишда иштирок этувчи шахслардан ушбу Кодекснинг 95-моддасига мувофиқ ундирилиб, суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилади. Экспертларга, гувоҳларга ва таржимонларга тегишли бўлган суммалар хўжалик суди томонидан улар ўз вазифаларини бажарганларидан кейин тўланади.
Тўлаш тартиби ва тўланиши лозим бўлган суммалар миқдори қонун ҳужжатларида белгиланади.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish