Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»


Мазкур жавобгарликнинг келиб чиқиши учун қуйидагиларга йўл қўйилган бўлиши лозим



Download 441,05 Kb.
bet38/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

Мазкур жавобгарликнинг келиб чиқиши учун қуйидагиларга йўл қўйилган бўлиши лозим:
– тақдимнома ёки хусусий ажрим талаблари бўйича зарурий чораларни кўрмаслик ва кўрилган чораларнинг натижалари тўғрисида кечи билан бир ойлик муддат ичида теги­шинча суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судни хабар­дор қилмаслик;
– тақдимнома ёки хусусий ажрим талабларини виждонан бажармаслик, яъни кўрилган чораларнинг натижалари тўғрисида теги­шинча суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд хабар­дор қилинган бўлса-да, амалда ҳеч қандай чора кўрилмаганлик ёки масалага юзакилик билан ёндашганлик.
4. Юқорида келтириб ўтилган чора-тадбирлар ҳуқуқбузарликларнинг асосий умумий профилактик чора-тадбирлари тизимини ташкил этади, бироқ ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирлар асосида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунга профилактик мазмунга эга спектакл, кинофильмлар намойиши, китоблар нашр этилиши кабиларни ҳам мисол қилиб келтириш мумкин.


4-БОБ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ МАХСУС
ПРОФИЛАКТИКАСИ
24-модда. Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси ва уни амалга ошириш асослари
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг айрим турдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этишга, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган махсус тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасидир.
Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини амалга ошириш учун қуйидагилар асос бўлади:
айрим турдаги ҳуқуқбузарликларнинг, шахслар тоифаларининг кўпайиши;
жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига, шахс, жамият ва давлат манфаатларига тажовуз қилувчи хатарлар ва таҳдидларнинг юзага келиши.



Ш А Р Ҳ

1. Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактик фаолияти фақат ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар томонидан мавсумий ёки криминоген вазиятдан келиб чиққан ҳолда соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилади.


Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси республикада, минтақада ёки шаҳар-туман миқёсида ёхуд алоҳида кичик худуд ва объектда айрим турдаги ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этишга, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини амалга ошириш учун асосий фаолият йўналишлари бўйича ва «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонун талаби ва уларга берилган ваколатлар доирасида алоҳида турдаги ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ҳамда айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган махсус режалар ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади.
Махсус режаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг юқори турувчи органи томонидан белгиланади.
Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар махсус режаларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимига кирувчи бошқа субъектлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиши ва амалга ошириши, шунингдек бу жараёнга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини жалб этиши мумкин.
Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактик тадбирлари тасдиқланган режа ва дастур, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг ички буйруқлари асосида ўтказилади.
2. Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси муайян худудда муайян даврда айрим турдаги ҳуқуқбузарлик (одам савдоси, терроризм, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи, ўғирлик, безорилик (майда безорилик)ларнинг, шахслар тоифалари (ҳуқуқбузар аёл ёки вояга етмаганлар, рецидивистлар, гиёҳвандлар, спиртли ичимликка ружу қўювчилар, фоҳишалар кабилар) кўпайганда, шунингдек жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига, шахс, жамият ва давлат манфаатларига тажовуз қилувчи хатарлар ва таҳдидлар (диний экстремизм, жамиятда бузғунчи ғоялар тарқалишининг авж олиши кабилар) юзага келганда соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланган махсус тадбирларнинг намунавий режалари асосида амалга оширилади. Мисол учун, Ички ишлар вазирлиги тизимида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар кўпайганда ёки муайян мавсум давомида «Қорадори», ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликлар (фоҳишалик, қўшмачилик, фоҳишахона сақлаш) кўпайганда «Орият», назоратсиз ёки вояга етмаган ҳуқуқбузарлар кўпайса «Ўсмир», «Назорат», шунингдек терроризм ва диний экстремизм хавфи кучайганда «Антитеррор», «Тозалаш» махсус профилактик тадбирлар ўтказилади. Ушбу тадбирлар режасида айрим турдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ҳам ўз ифодасини топади.
Махсус тадбирларнинг ишлаб чиқилиши деганда, соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланган махсус тадбирларнинг намунавий режалари ишлаб чиқилиши, мазкур махсус тадбирларнинг мавсумий ёки бошқа асослар юзага келганда ўтказилиши, куч ва воситалар ҳамда вазифаларнинг тақсимланиши кабиларнинг белгиланиши тушунилади.
Махсус тадбирларни амалга ошириш деганда эса, ишлаб чиқилган намунавий режа асосида ишни ташкил этиш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш назарда тутилади.



Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish