Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»



Download 441,05 Kb.
bet19/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

Адлия органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасида идоравий норма ижодкорлиги соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:
– вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказади;
– вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлмаган ҳужжатлар тоифасига киритиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрини юритади;
– вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибини бажариш бўйича ишини назорат қилади;
– вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг аҳволи тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиб туради;
Адлия органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги норма ижодкорлиги соҳасида қуйидаги ишларни амалга оширади:
– маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
– маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
Адлия органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир қонунчиликни тизимлаштириш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:
– Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олади ва қонун ҳужжатларини туркумлаштириш ишларини олиб боради;
– Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритади.
6. Адлия органлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан, прокуратура органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти масалалари бўйича фаолиятини тизимли мониторинг қилишни амалга оширади. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан, прокуратура органлари томонидан қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш, шунингдек уларнинг фаолиятида инсон, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказадиган тарзда ҳуқуқий нормаларни ўзбошимчалик билан, нотўғри талқин қилинишига, қонунни қўллашда субъективликка, тор идоравий, танлов асосида ёндашишга йўл қўймаслик бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган қуйидаги чора-тадбирларни кўради:
– қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши мониторингини ўтказади ва унинг натижалари юзасидан ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
– давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини, уларнинг қарорлари, фармойишлари, йўриқномалари, буйруқлари ва бошқа ҳужжатларини, шу жумладан, терговга қадар текширув материаллари, жиноят иши ва якка тусдаги ҳужжатларни истисно қилган ҳолда прокурор назорати ҳужжатларини ўрганади, назорат натижалари бўйича аниқланган қонун ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф этиш, уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
– қонун ҳужжатларининг бузилиши, ваколатлар доирасидан четга чиқиш, қонун ҳужжатлари нормалари ва қоидаларини нотўғри талқин қилиш ҳолатларини тизимлаштириш учун маълумотларнинг йиғма базасини шакллантиради;
– давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг ҳуқуқни қўллаш, норма ижодкорлиги фаолиятида ўтказилган мониторинг ва таҳлиллар натижаларига кўра қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, шунингдек уларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш тизимида аниқланган «оқ доғ»ларнинг ўрнини тўлдириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
– ўрганиш ва назорат қилиш объекти бўлган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи ва бошқа тузилмаларга аниқланган қонун бузилишларини, уларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича умумлаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини назорат қилиш материалларини кечиктириб бўлмайдиган чоралар қабул қилиш учун юборади. Айни бир вақтнинг ўзида текширувлар натижасида аниқланган энг жиддий қонун бузилишлар бўйича материаллар ва умумлаштиришларни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига юборади;
– ярим йил ва йил якунлари бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилишини назорат қилиш натижалари бўйича ҳисоботлар ва умумлаштиришларни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этади;
7. Адлия органлари қонун ҳужжатларини бузаётган ва тақиқланган фаолият билан шуғулланаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш мақсадида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши мониторингини амалга оширади. Бу борада фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқишини таъминлайди, улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради;
8. Адлия органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳам муайян ваколатларни амалга ошириши мумкин.



Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish