Ўзбекистон республикасининг тикланиш ва тарақҚиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари


Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana29.03.2023
Hajmi0,55 Mb.
#922872
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ 
Тошкент ш., 
2006 йил 16 май, 
ПҚ-350-сон 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сонли 
қарорига
 
2-ИЛОВА 
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, жамғарма 
маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисида 
НИЗОМ 
I. Умумий қоидалар 
1. Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги 
ўринларда «Жамғарма» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғармасини ташкил этиш 
тўғрисида»ги 2006 йил 11 майдаги ПФ–3751-сонли 
Фармонига 
мувофиқ ташкил этилган. 
Жамғарма Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги молиявий муассаса бўлиб, фаолиятининг 
асосий мақсади иқтисодиётнинг етакчи, энг аввало базавий тармоқларини 
модернизациялаш ва техникавий қайта қуроллантириш бўйича лойиҳаларнинг амалга 
оширилишини таъминлаш, шунингдек мамлакатни муттасил, барқарор ва мутаносиб 
равишда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш ҳамда самарали таркибий ва 
инвестициявий сиёсатни амалга оширишдан иборат. 
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон 
Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон 
Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади. 
3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил 
этилиб, юридик шахс ҳуқуқларига, ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банкида ҳисобварақ, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобварағига, 
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби туширилган муҳрига эга бўлади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
тимсолида Жамғарма муассиси ҳисобланади. 
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги ПҚ-1725-
сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 114-модда) 
5. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент 
шаҳар Бош бошқармаси ҚККМда Жамғарманинг махсус ҳисобварақларида жамланади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
6. Жамғарма лойиҳаларни молиялаштириш (қўшма молиялаштириш) қуйидаги 
йўллар билан амалга оширилади: 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга 
киритилган тижорат банкларнинг (кейинги ўринларда — тижорат банклари) 
буюртманомаларига биноан — муддатли, тўловли ва қайтариш асосида кредитлар бериш 
ва кредит линияларини очиш; 
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 
мартдаги ПҚ-4233-сонли
 қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
09.03.2019 й., 07/19/4233/2725-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари бўйича айрим инвестиция 
лойиҳаларининг дастлабки ёки якуний техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун 
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртманомаларига 
биноан — грантлар ёки фоизсиз кредитлар бериш (йилига Жамғарманинг ўтган йилдаги 
фойдасининг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда); 
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 
сентябрдаги ПФ-6075-сонли 
Фармони 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тижорат банклари 
ва қарз олувчининг буюртманомалари бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти 
қарорлари асосида — Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган имтиёзли 
кредитлар бериш; 
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 
декабрдаги ПФ-5284-сонли 
Фармони 
таҳририда) 
ташкил этилаётган корхона ва ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларига ва уларни 
ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорларига мувофиқ — янги ташкил этилаётган 
молиявий институтлар ҳамда иқтисодиётнинг базавий тармоқларида хорижий 
инвестициялар иштирокида стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг устав 
капиталига инвестиция киритиш (корхона ёки ташкилот устав капитали (фонди)нинг 25 
фоизидан кўп бўлмаган миқдорда). 
Шунингдек, Жамғарма маблағлари қуйидагиларга ишлатилиши мумкин: 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Молия вазирлигининг буюртманомалари бўйича ва тегишли Ўзбекистон 
Республикаси Президенти қарорларига асосан — давлатнинг ташқи қарзлари бўйича 
халқаро молия институтлари ва хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни 
муддатидан олдин тўлаш; 
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 
декабрдаги ПФ-5284-сонли 
Фармони 
таҳририда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти 
қарорлари бўйича — янги замонавий хорижий технологиялар, техника ва ускуналар ҳамда 
стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа товарларни харид қилиш учун имтиёзли кредитлар 
бериш. 
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 
14 декабрдаги ПФ-5284-сонли 
Фармони 
таҳририда) 
7. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларини тасарруф 
этувчи ҳисобланади. 
8. Жамғарма манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Амир Темур 
кўчаси, 101-уй. 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish