Ўзбекистон республикасининг тикланиш ва тарақҚиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana29.03.2023
Hajmi0,55 Mb.
#922872
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ

III. Жамғармани бошқариш 
11. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш Жамғарманинг юқори бошқарув органи 
ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 
тасдиқланади. 
12. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш: 
Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Жамғарманинг эълон қилинган устав капиталини қайта кўриб чиқиш тўғрисида 
қарор қабул қилади, бироқ у Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон 
Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 
йил 11 майдаги ПФ-3751-сон 
Фармонида
 белгиланган даражадан паст бўлмаслиги керак; 
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-
сонли 
қарори
 асосида учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Жамғармага маблағлар келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнозларини 
кўриб чиқади ҳамда уларни навбатдаги йилга мўлжалланган макроиқтисодий ва пул-кредит 
кўрсаткичларининг асосий параметрлари, Давлат бюджети ҳамда ривожланиш давлат 
дастурлари билан боғлиқ ҳолда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади; 
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 
мартдаги ПФ-5370-сонли 
Фармони 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон) 
қарз олган корхоналарни қайта молиялаштириш (қўшма молиялаштириш) учун 
тижорат банкларига Жамғарма маблағларини бериш муддатлари ва шартлари бўйича 
қарорлар қабул қилади, халқаро сармоя бозорларида амал қилаётган фоиз ставкаларидан 
келиб чиқиб Жамғарма томонидан берилаётган маблағлар бўйича фоиз ставкаларининг 
аниқ миқдорларини тасдиқлайди; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
келажакда, биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларида, янги саноат ишлаб 
чиқаришларини жойлаштириш учун ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва 
тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитларни бериш муддатла ри ва 
шартлари бўйича қарорлар қабул қилади; 
давлатнинг ташқи қарзлари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий 
кредиторлар олдидаги мажбуриятларни муддатидан олдин тўлаш учун Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлигига маблағлар ажратиб бериш тўғрисида қарорлар қабул 
қилади; 
янги ташкил этилаётган молиявий институтлар ҳамда иқтисодиётнинг базавий 
тармоқларида хорижий инвестициялар иштирокида стратегик аҳамиятга эга бўлган 
корхоналарнинг устав капиталига Жамғарма маблағларидан инвестиция киритиш бўйича 
қарорлар қабул қилади; 
айрим лойиҳаларнинг дастлабки ёки якуний техник-иқтисодий асосларини ишлаб 
чиқиш учун грантлар ва фоизсиз кредитларни ажратиш тўғрисида қарорлар қабул қилади; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
янги замонавий хорижий технологиялар, техника ва ускуналар ҳамда стратегик 
аҳамиятга эга бўлган бошқа товарларни тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ харид 


қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари бўйича имтиёзли кредитлар 
бериш тўғрисида қарор қабул қилади; 
(12-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 
декабрдаги ПФ-5284-сонли 
Фармони 
таҳририда) 
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолияти, айниқса Жамғарма 
маблағларининг мақсадли йўналтирилганлиги, тижорат банкларига молиялаштиришни ўз 
вақтида очиш ҳамда уларга берилган маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш устидан 
назоратни амалга оширади; 
Жамғарма маблағларининг ишлатилиши тўғрисида Жамғарма ижро этувчи 
директорининг ҳамда қарз олган корхоналар томонидан Жамғарма маблағларидан 
самарали фойдаланилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида 
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини 
мунтазам равишда эшитиб боради; 
Жамғармага активларни бошқариш, экспертиза қилиш ва инвестиция 
лойиҳаларини молиялаштириш соҳасидаги юқори малакали мутахассисларни жалб қилади. 
13. Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг ижроия органи ҳисобланади, унинг 
таркиби ва сони ўрнатилган тартибда белгиланади. 
14. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолияти билан боғлиқ харажатлар 
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси 
асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади. 
15. Ижро этувчи дирекция: 
Жамғармага маблағларнинг келиб тушиш ва улардан фойдаланиш прогнозларини 
ишлаб чиқади; 
қарз олувчи корхоналарни қайта молиялаштириш учун муддатли, тўловли ва 
қайтариш шартлари асосида тижорат банкларига молиявий маблағларни тақдим этади; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
келажакда, биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларида, янги саноат ишлаб 
чиқаришларини жойлаштириш учун ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва 
тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар бериш тўғрисида 
шартномалар тузади; 
давлатнинг ташқи қарзлари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий 
кредиторлар олдидаги мажбуриятларни муддатидан олдин тўлаш учун Молия вазирлигига 
маблағлар ажратади; 
янги ташкил этилаётган молиявий институтлар ҳамда иқтисодиётнинг базавий 
тармоқларида хорижий инвестициялар иштирокида стратегик аҳамиятга эга бўлган 
корхоналарнинг устав капиталига Жамғарма маблағларидан инвестиция киритади; 
айрим инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ёки якуний техник-иқтисодий 
асосларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа ташаббускорларига грантлар ва фоизсиз 
кредитларни, ажратилган кредитлар миқдорини кейинчалик лойиҳанинг умумий қийматига 
ва лойиҳа Жамғарма кредитини жалб қилиш йўли билан амалга оширилган тақдирда 
ажратилаётган кредитнинг умумий қийматига қўшиш шарти билан бериш тўғрисида 
битимлар тузади; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
янги замонавий хорижий технологиялар, техника ва ускуналар ҳамда стратегик 
аҳамиятга эга бўлган бошқа товарларни тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ 
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари бўйича харид қилиш учун имтиёзли 
кредитлар беради; 
(15-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 
14 декабрдаги ПФ-5284-сонли 
Фармони
 таҳририда) 
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, тижорат 
банкларига берилган маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши устидан тизимли равишда 
мониторинг олиб боради; 


тижорат банкларида очилган ҳисобварақлар ҳолати ва улар бўйича амалга 
оширилаётган операциялар тўғрисидаги ҳар қандай маълумотни олиш ҳуқуқига эга бўлган 
ҳолда, 
қарз 
олувчи 
корхоналар 
томонидан 
Жамғарма 
кредитлари 
бўйича 
мажбуриятларининг бажарилиши масалалари юзасидан улар фаолиятининг мониторингини 
олиб боради. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ишлаб 
чиқади ва Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан маьқуллангандан сўнг уни 
белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий 
тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Ҳисоб палатасига тақдим этади. 
(15-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 
27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли 
Фармони 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон) 
16. Жамғарманинг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, мақоми 
бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади; 
17. Жамғарманинг ижро этувчи директори: 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Жамғармага юклатилган вазифа ва функцияларга биноан ижрочи дирекциянинг 
фаолиятини ташкил этади ва шахсан масъул бўлади, ходимларнинг белгиланган чекланган 
умумий сони доирасида ижрочи дирекциянинг штат жадвалини шакллантиради, Жамғарма 
номидан кредит, хўжалик ва меҳнат шартномаларини имзолайди; 
(17-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 
мартдаги ПҚ-811-сонли 
қарори 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-модда) 
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш билан келишган ҳолда Жамғарма 
маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан белгиланган тартибда 
текширувлар ташкил қилади, уларнинг натижаларини кўриб чиқади ва улар бўйича 
қарорлар қабул қилади ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур 
чораларни кўради; 
қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
18. Жамғарма аппарати таркибида тегишли лойиҳаларни молиялаштириш бўйича 
хулоса ёки тавсиялар беришга масъул бўлган юқори малакали экспертлар гуруҳи ташкил 
қилинади. 
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-
сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-модда) 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish