Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси



Download 2,39 Mb.
bet90/132
Sana16.04.2022
Hajmi2,39 Mb.
#556916
TuriКодекс
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   132
Bog'liq
2 5219780248542904652

321-модда. Солиқ тўловчилар
Автотранспорт воситаларини олувчи ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб киришни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим тўловчилардир.
Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг эгалари ёки фойдаланувчилари ушбу воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганлиги учун йиғим тўловчилардир.
322-модда. Солиқ солиш объекти
Йиғимлар учун солиқ солиш объекти қуйидагилардир:
автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш;
чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтиш.
323-модда. Солиқ солинадиган база
Солиқ солинадиган база қуйидагилардир:
олинган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситалари двигателининг от кучидаги қуввати ёки автотранспорт воситаларининг қиймати;
(323-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганида ёки унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганида чет давлатларнинг автотранспорт воситалари.
324-модда. Имтиёзлар
Автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан қуйидагилар озод қилинадилар:
1) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлар;
2) яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар;
(324-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
(324-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
4) фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган, қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган автотранспорт корхоналари — йўловчилар ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари бўйича (енгил автомобиллар ва йўналишли таксилардан ташқари);
5) юридик шахслар — қирқ тоннадан ортиқ юк кўтарадиган, олинган кон автосамосваллари бўйича;
6) ҳомийлик (беғараз) ёрдами сифатида автомобилларни олган (сотиб олган) болалар уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, ногирон болалар учун марказлар, қариялар ва кичик ёшдаги ногиронлар учун интернат-уйлар, шунингдек бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган тиббиёт муассасалари;
(324-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
7) юридик шахслар — автотранспорт воситаларини битта тизим (давлат ва хўжалик бошқаруви органи) ичида балансдан балансга бепул ўтказишда;
8) қайта ташкил этиш натижасида автотранспорт воситасини олган ҳуқуқий ворис;
9) автотранспорт воситаларини ушбу модданинг 3—5-бандларида кўрсатилган юридик шахсларга лизингга бериш учун олувчи лизинг берувчилар.

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish