Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-модда. Оддий ширкат шартномаси шеригида (иштирокчисида) биргаликдаги фаолиятга солиқ солиш тартиби



Download 2,39 Mb.
bet126/132
Sana16.04.2022
Hajmi2,39 Mb.
#556916
TuriКодекс
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   132
Bog'liq
2 5219780248542904652

381-модда. Оддий ширкат шартномаси шеригида (иштирокчисида) биргаликдаги фаолиятга солиқ солиш тартиби
Мол-мулкни биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида топшириш шериклар (иштирокчилар) ўртасида келишилган қиймат бўйича ёки бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларида ҳисобга олинадиган баланс қиймати бўйича амалга оширилади ҳамда унга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш сифатида қаралмайди.
Қўшилган қиймат солиғи билан олинган ва биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида топширилаётган мол-мулк бўйича қўшилган қиймат солиғи биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилаётган ишончли шахсда ҳисобга олиш учун қабул қилинади. Бунда оддий ширкат шартномаси шериги (иштирокчиси) биргаликдаги фаолиятга топширилаётган мол-мулк бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш учун қабул қилмайди. Агар киритилаётган мол-мулк бўйича илгари қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш амалга оширилган бўлса, мол-мулк биргаликдаги фаолиятга топширилган даврда илгари мазкур мол-мулк олинганда ҳисобга олиш учун қабул қилинган қўшилган қиймат солиғи суммаси камаяди.
Оддий ширкат шартномасининг шериги (иштирокчиси) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида топширган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмайди. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш вақтида илгари ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига ушбу Кодекснинг 220-моддасида назарда тутилган тартибда тузатиш киритилиши лозим. Бунда ушбу қисмга мувофиқ тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси топширилаётган мол-мулкнинг қийматига киритилмайди ва биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишни амалга оширувчи ишончли шахс томонидан ҳисобга олинади. Тузатиш киритилган солиқ суммаси ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ мазкур мол-мулкни топшириш расмийлаштириладиган ҳужжатларда кўрсатилади.
(381-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Оддий ширкат шартномасининг биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида мол-мулк топшираётган шериги (иштирокчиси) қўшилган қиймат солиғи тўловчи бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган тартибда ишончли шахс томонидан ҳисобга олиниши учун топширилаётган мол-мулк бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради. Биргаликдаги фаолиятга топширилган мол-мулк бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғини ҳисоб-китоб қилишда солиқнинг ушбу суммасини ишончли шахс томонидан ҳисобга олиш учун қабул қилишга асос бўлади. Ҳисобварақ-фактурада «жўнатиладиган товарлар ҳужжатлари ёки шартномалар рақами ва санаси» деган катакчада «биргаликдаги фаолиятга ҳисса» деган белги қўйилади.
(381-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинган даромадларга солиқ солиш оддий ширкат шартномаси шеригига (иштирокчисига) солиқ солишнинг амалдаги тартибига мувофиқ оддий ширкат шартномасининг ҳар бир шеригида (иштирокчисида) бошқа даромадлар таркибида амалга оширилади. Бунда, агар ушбу модданинг олтинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қатъий белгиланган солиқ тўловчилар (юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар), шунингдек ягона ер солиғини тўловчилар бўлган оддий ширкат шартномаси шерикларининг (иштирокчиларнинг) биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадларига дивидендларга солиқ солишда белгиланган ставкалар бўйича солиқ солинади.
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларига, шу жумладан ушбу Кодекснинг 382-моддасига мувофиқ биргаликдаги фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорларнинг биргаликдаги фаолиятдан олган даромадларига, агар якка тартибдаги тадбиркорлар биргаликдаги фаолият доирасида ушбу Кодекснинг 375-моддасида назарда тутилган тартибда солиқ тўланган фаолият турини амалга ошираётган бўлса, ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайди.
(381-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish