Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-модда. Ягона ер солиғини тўлаш тартибини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 2,39 Mb.
bet117/132
Sana16.04.2022
Hajmi2,39 Mb.
#556916
TuriКодекс
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   132
Bog'liq
2 5219780248542904652

363-модда. Ягона ер солиғини тўлаш тартибини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Ягона ер солиғини тўлаш тартибини қўллаш учун солиқ тўловчи ҳар йили жорий солиқ даврининг 1 февралига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ўтган солиқ даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улуши кўрсатилган маълумотномани тақдим этади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улушини аниқлашда ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди.
Агар ўтган солиқ даври якунлари бўйича ягона ер солиғи тўловчи ушбу Кодекс 362-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб бермаса, солиқ тўловчи жорий солиқ даврининг бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни ёки ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши керак.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирадиган солиқ тўловчи ушбу Кодекс 362-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб бермай қўйган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органига солиқ солиш тартибини танлаш тўғрисида ёзма билдириш тақдим этади. Солиқ тўловчининг ёзма билдиришни белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги унинг умумбелгиланган солиқларни тўлашга розилиги деб ҳисобланади.
(363-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Ягона ер солиғини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчи умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ даврининг биринчи чораги учун ушбу Кодексда назарда тутилган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади.
(363-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Умумбелгиланган солиқларни ёки ягона солиқ тўловини тўлашга ўтган ягона ер солиғини тўловчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ фақат навбатдаги солиқ даври бошидан бошлаб яна ягона ер солиғини тўлашга ўтишга ҳақлидир.
Ушбу Кодекс 362-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари фаолиятнинг ягона ер солиғини тўлаш татбиқ этиладиган қисми бўйича солиқ солишнинг бошқача тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда ягона ер солиғи тўловчи мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва ягона солиқ тўловини ёки ушбу Кодекснинг 58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ тўланиши назарда тутилган фаолият доирасида қатъий белгиланган солиқни тўлаши шарт.
(363-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
(363-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Ягона ер солиғини тўловчилар учун ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно.
(363-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Биргаликдаги фаолиятдан олинадиган даромадларга ягона ер солиғи тўловчида дивидендларга солиқ солиш учун белгиланган ставкалар бўйича солиқ солинади.

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish