Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси



Download 2,39 Mb.
bet119/132
Sana16.04.2022
Hajmi2,39 Mb.
#556916
TuriКодекс
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   132
Bog'liq
2 5219780248542904652

368-модда. Солиқ даври
Календарь йил солиқ давридир.
369-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
Ягона ер солиғи суммаси ер участкаларининг норматив қиймати ва ягона ер солиғининг белгиланган ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
(369-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Ягона ер солиғининг ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига жорий солиқ даврининг 1 майигача тақдим этилади.
Йил давомида берилган ер участкалари учун ягона ер солиғи ер участкаси берилганидан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган) тақдирда, ягона ер солиғини тўлаш ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган) ойдан бошлаб тўхтатилади (камайтирилади).
Ер участкасининг таркиби ва майдони йил давомида ўзгарган, шунингдек ягона ер солиғи бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқ вужудга келган (тугатилган) тақдирда, солиқ тўловчилар давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот йилининг 1 декабригача ягона ер солиғининг аниқлик киритилган ҳисоб-китобини тақдим этишлари шарт.
Ягона ер солиғини тўлаш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
(369-модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
ҳисобот йилининг 1 сентябригача — йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
ҳисобот йилининг 1 декабригача — солиқнинг қолган суммаси.
58-боб. Қатъий белгиланган солиқ
370-модда. Солиқ тўловчилар
Қатъий белгиланган солиқни тўловчилар қуйидагилардир:
фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
якка тартибдаги тадбиркорлар, бундан ушбу қисмнинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган тадбиркорлар мустасно.
(370-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширишда оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрадиган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосигина қатъий белгиланган солиқни тўловчи бўлади.
(370-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
371-модда. Фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият турларининг рўйхати, шунингдек фаолиятнинг мазкур турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи солиқ тўловчилар фаолиятнинг қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган қисмига доир солиқ солишнинг бошқа тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас.
Қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган фаолият билан бир қаторда фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи юридик шахслар фаолиятнинг мазкур турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва умумбелгиланган ёки ушбу бўлимда белгиланган солиқларни тўлашлари шарт.
Асосий фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқни тўловчилар бўлган юридик шахслар учун ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар, шунингдек ижарадан олинган даромадлар бундан мустасно.
(371-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда умумбелгиланган солиқлар ёки ягона солиқ тўлови жорий этилади.
Ушбу Кодекс 370-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган, фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу Кодекснинг 372 ва 373-моддаларида назарда тутилган тартибда қатъий белгиланган солиқни тўлайди.
(371-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
372-модда. Фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиби
Қатъий белгиланган солиқ белгиланган фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткич солиқ солинадиган объектдир.
Солиқ солинадиган база физик кўрсаткичларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Қатъий белгиланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда аниқланади;
(372-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Солиқ даври — бир ой.
Қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига:
янги ташкил қилинаётган (бошловчи) солиқ тўловчилар томонидан — давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай;
фаолият юритаётган солиқ тўловчилар томонидан — ҳисобот йилининг 15 январигача тақдим этилади.
Солиқ солиш объекти ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчилар аниқлик киритилган ҳисоб-китобни навбатдаги тўловни тўлаш муддатидан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.
(372-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 584-модда)
Қатъий белгиланган солиқни тўлаш:
юридик шахслар томонидан — ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — ушбу Кодекс 375-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish