Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-модда. Давлат божини тўлаш ва ҳисобга ўтказиш тартиби



Download 2,39 Mb.
bet100/132
Sana16.04.2022
Hajmi2,39 Mb.
#556916
TuriКодекс
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   132
Bog'liq
2 5219780248542904652

336-модда. Давлат божини тўлаш ва ҳисобга ўтказиш тартиби
Давлат божи, агар ушбу бўлимда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат божи ундириладиган ҳаракатлар амалга оширилгунига қадар нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда тўланади.
Тўловчининг давлат божини нақд пулсиз шаклда тўлаганлиги факти банкнинг тўлов ижро этилганлиги тўғрисидаги белгиси бўлган тўлов топшириқномаси билан тасдиқланади.
Тўловчининг давлат божини нақд пул шаклида тўлаганлиги факти банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилаган шаклда тўловни амалга оширган мансабдор шахс ёхуд давлат органи ва ташкилотнинг кассаси томонидан тўловчига бериладиган квитанция билан тасдиқланади.
Давлат божини тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари амалга оширилаётган юридик аҳамиятга молик ҳаракатларнинг турига, тўловчиларнинг тоифаларига ёки бошқа ҳолатларга кўра ушбу Кодекснинг 337, 338, 339 ва 340-моддаларида белгиланади.
Давлат божи тўлов ҳужжатлари асосида бюджет тасарруфига ўтказилади, давлат божининг хизматлари учун давлат божи ундирилаётган давлат органи тасарруфида қолдирилаётган қисми бундан мустасно.
Давлат божининг бир қисми давлат органи тасарруфида қолдирилган тақдирда, давлат божи кейинчалик маблағлар бюджет ва давлат органи ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича тақсимланган ҳолда ягона ҳисоб варағига тўланади.
(336-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
Давлат божининг давлат органи тасарруфида қолдириладиган миқдори қонун ҳужжатларида белгиланади.
(336-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божи қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда чет эл валютасида ундирилиши мумкин.

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish