Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-модда. Хўжалик судларида давлат божини тўлашдан озод қилиш



Download 2,39 Mb.
bet96/132
Sana16.04.2022
Hajmi2,39 Mb.
#556916
TuriКодекс
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   132
Bog'liq
2 5219780248542904652

330-модда. Хўжалик судларида давлат божини тўлашдан озод қилиш
Хўжалик судларида давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
(330-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
2) қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар — тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича;
3) тадбиркорлик субъектлари — тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;
4) аризачи ва жавобгар — қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаган корхоналарни тугатишга доир ишлар бўйича;
5) даъвогарлар — ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги, ўрмон хўжалиги даромади суммаларини (шу жумладан, ўрмон дарахтларини ўсиб турган жойида сотиш қоидаларини бузганлик учун зарар ва неустойкани, шунингдек ўзбошимчалик билан ўрмон дарахтларини кесганлик, пичан ўрганлик ва молларни ўтлатганлик учун жарималарни) ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича;
6) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар бўйича;
(330-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
7) нодавлат нотижорат ташкилотлари — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;
8) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари — мажбурий бадалларни тўлаш ва коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;
9) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари — тузилган шартномалар шартлари аҳолига уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатувчи корхоналар томонидан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича;
10) туманлар, шаҳарлар (шаҳар таркибига кирувчи туманлар) ҳокимликлари — коммунал хизматлар кўрсатувчилар ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзни ундириш тўғрисидаги тақдимномасига мувофиқ киритиладиган даъволар юзасидан;
11) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари — барча даъволар бўйича;
12) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари — зарар етказувчидан қуйидаги суммаларни ундириш тўғрисидаги регресс даъволар бўйича:
(330-модда 12-бандининг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
жабрланувчига ёки унинг оила аъзоларига тўланган пенсиялар ва нафақалар суммаларини;
бензинга, автомототранспорт воситаларини таъмирлашга, уларга техник хизмат кўрсатишга ва эҳтиёт қисмлар олиш, ногиронларни автомототранспорт воситаларини ҳайдашга ўргатишга кетадиган харажатларни қоплаш суммаларини;
13) даъвогарлар ва жавобгарлар — суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш органлари — мажбурий суғурта операциялари билан боғлиқ барча ишлар бўйича;
14) «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти, унинг дирекцияси ва жойлардаги бўлинмалари — қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан банк кредитларини тўламаслик хавфини ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш, шунингдек фьючерс контрактлар бўйича ишларни амалга ошириш учун олдиндан бериладиган маблағларнинг қайтарилишини суғурта қилиш шартномалари бўйича тўланган суғурта товони учун қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қарзни ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;
(330-модданинг 14-банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
15) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари — сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик туфайли давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;
16) туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини кўзлаб берилган даъволар бўйича;
17) Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари — атроф муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича;
18) Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари — стандартларни, техник шартларни жорий этиш ва уларга риоя этилиши ҳамда маҳсулотлар сифати устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар ёки шундай ваколатга эга бўлган бошқа органлар жўнатишни ман этган маҳсулотларни етказиб берган юридик шахслардан бюджет даромадига жарималар ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;
19) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари — қўмита ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар юзасидан;
(330-модданинг 19-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
20) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳамда давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадидаги даъволар бўйича;
(330-модданинг 20-банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
21) давлат солиқ хизмати органлари, молия ҳамда божхона органлари — барча ишлар ва ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун;
(330-модданинг 21-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
22) прокуратура органлари — давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда берилган аризалар юзасидан;
23) адлия органлари — давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда берилган аризалар юзасидан;
24) ундирувчи ёки суд ижрочиси — қонунда назарда тутилган тақдирда, қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш бўйича харажатларнинг ўрнини қарздор томонидан қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
25) юридик ва жисмоний шахслар — суд ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлари бўйича;
26) халқаро ва чет эл ҳукумат молия ташкилотлари томонидан ҳукуматлараро келишувлар асосида берилган кредитлар бўйича асосий қарздор сифатида қатнашувчи давлат органлари ва ташкилотлари — субзаём олувчилардан пайдо бўлган қарздорликларни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
27) давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари — етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан;
(330-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан 25 — 27-бандлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
28) Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги — интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзлаб қилинадиган даъволар юзасидан;
(330-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сонли Қонунига асосан 28-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 555-модда)
29) Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашлари — фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан;
(330-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан 29-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
30) мулкдорлар — хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан;
31) аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича.
(330-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан 30 ва 31-бандлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish