307-модда. Солиқ солинадиган база
Ягона ижтимоий тўловни ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база ушбу Кодекснинг 172-моддасига мувофиқ тўланадиган даромадлар суммаси сифатида белгиланади, ушбу Кодекснинг 308-моддасида кўрсатилган тўловлар бундан мустасно.
Ушбу Кодекс 306-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган даромадлар бўйича ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база чет эллик ходимларга тўланадиган даромадлар суммаси сифатида аниқланади, бироқ бу сумма Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига доир харажатлар умумий суммасининг 90 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
(307-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
308-модда. Имтиёзлар
Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари қуйидаги тўловларга нисбатан ҳисобланмайди:
1) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун ушбу Кодекс 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар.
(308-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
(308-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
(308-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
(308-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
(308-модданинг 1-қисми 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
(308-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
7) қуйидаги грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар:
давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматга қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағлари.
(308-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонунига асосан 7-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
Ягона ижтимоий тўлов қуйидагиларга нисбатан ҳисоблаб чиқарилмайди:
Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминотига, пул мукофотларига ва бошқа тўловларга;
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадларига;
(308-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
акциядорлик жамиятларининг бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган чет эллик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига.
(308-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |