Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-боб. Бозорларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 2,39 Mb.
bet128/132
Sana16.04.2022
Hajmi2,39 Mb.
#556916
TuriКодекс
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   132
Bog'liq
2 5219780248542904652

62-боб. Бозорларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
384-модда. Умумий қоидалар
Бозорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахс шаклида ташкил этилади.
Бозорларнинг даромадларига қуйидагилар киради:
патта тўлови тушумлари;
бошқа тушумлар.
385-модда. Патта тўлови
Патта тўловини бозорларда товарлар, буюмлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотишни амалга ошираётган жисмоний шахслар тўлайди.
Патта тўлови ҳар бир сотиш жойидан савдо қилинган ҳар бир кун учун ёки ҳар бир товар, буюм, чорва мол учун ундириладиган қатъий белгиланган тўловдир.
Жисмоний шахс билан тузилган ижара шартномасига биноан савдо жойи учун ижара ҳақи тўланадиган ҳолларда, патта тўлови суммаси ижара ҳақи таркибига киритилади.
Патта тўлови ҳар бир тўловчидан нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда, бир вақтнинг ўзида фискал хотирали назорат-касса машинасининг чекини ёки терминал чекини бериш орқали ундирилади.
(385-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Патта тўлови миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
(385-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
386-модда. Бошқа тушумлар
Бозорларнинг бошқа тушумлари жумласига қуйидагилар киради:
1) ижара тўловидан олинган даромадлар. Ижара тўлови бозор маъмуриятининг тасарруфида бўлган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулкдан фойдаланганлик учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланади;
(386-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
2) сотувчиларга ва сотиб олувчиларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
3) бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва реализация қилишдан олинган даромадлар (деҳқон бозорлари учун). Бунда реализация қилинган товарларнинг харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ даромаддир;
(386-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
4) қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.
Ижара тўловининг ва бозор маъмурияти кўрсатадиган хизматлар қийматининг миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
(386-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish