Ўзбекистон республикасининг қонуни «Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўҒрисида» I. Умумий қоидалар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ 2011-ЙИЛ 07-



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/218
Sana08.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#756359
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   218
Bog'liq
YANGI DXX 208

 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ 2011-ЙИЛ 07-
ИЮЛДАН № 200-СОНЛИ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА, 
ФУҚАРОЛИГИ ЙЎҚ ШАХСЛАРГА ВА 16 ЁШГА ЕТМАГАН ШАХСЛАРГА 
БИОМЕТРИК ҲУЖЖАТЛАР БЕРИЛИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ
ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИ 
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган 
шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш 
тартиби тўғрисида НИЗОМ
I. Умумий қоидалар 
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-
4262-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими 
тўғрисидаги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 
биометрик паспортини (кейинги ўринларда паспорт деб аталади) бериш тартибини ва 16 ёшга 
тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш 
ҳужжатини (кейинги ўринларда ҳаракатланиш ҳужжати деб аталади) бериш тартибини ва 
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиши учун ва 16 ёшга тўлмаган фуқаролиги 
бўлмаган шахсларга уларнинг чет элга чиқишида рухсатномани расмийлаштиришни тартибга 
солади. 
2. 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (кейинги ўринларда фуқаро 
деб аталади), шунингдек 16 ёшга тўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда 
фуқаролиги бўлмаган шахс деб аталади) чет элга чиққанда уларнинг ота-оналари, васийлари 
(ҳомийлари), муассасалар ва ташкилотлар вакиллари ушбу Низомнинг 15-бандида («б» кичик 


98 
банд бундан мустасно) назарда тутилган ҳолларда фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 
доимий рўйхатдан ўтган жойидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 
Кириш ва чиқиш ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг ҳудудий 
бўлинмаларига (кейинги ўринларда маълумотларни йиғиш пунктлари деб аталади) мурожаат 
қиладилар. 
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ 
уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий 
давлатларга чиқишида чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштириш 
талаб этилмайди. 
3. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларида (кейинги 
ўринларда маълумотларни йиғиш пункти деб аталади) доимий ёки вақтинча консуллик 
ҳисобида турган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар паспортни ёки ҳаракатланиш 
ҳужжатини расмийлаштириш учун ушбу Низомнинг 15-бандида («а» кичик банд бундан 
мустасно) назарда тутилган ҳолларда чет элдаги консуллик ҳисобида туриш жойидаги тегишли 
маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қиладилар. 
Бунда вояга етмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), 
муассасалар ва ташкилотлар вакиллари тегишли илтимосномалар билан мурожаат қиладилар.
4. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларида доимий 
консуллик ҳисобида турган ва Ўзбекистон Республикасига вақтинча келаётган фуқаролар ва 
фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Низомнинг 15-бандида («б» кичик банд бундан мустасно) 
назарда тутилган ҳолларда, паспорт ҳамда ҳаракатланиш ҳужжатини олиш ва алмаштириш 
учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қиладилар. 
Бунда вояга етмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), 
муассасалар ва ташкилотлар вакиллари тегишли илтимосномалар билан мурожаат қиладилар.
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига (кейинги 
ўринларда ДПМ деб аталади) буюртманома жўнатилгандан кейин ўн иш куни мобайнида, чет 
элда — ўн беш иш куни мобайнида, белгиланган тартибда маълумотларни йиғиш пунктида 
берилади. 
Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганда янги паспорт ёки 
ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганлик тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб бир ой 
мобайнида берилади.
6. Паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати ушбу ҳужжатларни олиш ҳақида илтимоснома 
берган ота-оналарга, васийларга (ҳомийларга), муассасалар ва ташкилотлар вакилларига 
берилади. 
7. Паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати қуйидаги амал қилиш муддати билан 
расмийлаштирилади: 
туғилган пайтидан бошлаб бир ёшга тўлгунигача — икки йил муддатга; 
бир ёшдан ўн олти ёшга тўлгунигача — беш йил муддатга. 
Бунда паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати фуқаро ёки 
фуқаролиги бўлмаган шахснинг 16 ёшидан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Истисно ҳолларда фуқаронинг паспорти, агар республикадан ташқарига чиқиш пайтида 
унинг ёши 15 ёшдан катта бўлса, ўн йил муддатга берилиши мумкин. Бунда ота-оналар, 
васийлар (ҳомийлар), муассасалар ва ташкилотлар вакиллари фуқаронинг бир йилдан ортиқ 
муддатга чиқиши ҳолатини (ўқиш, даволаниш, халқаро спорт мусобақаларида, маданий ва 
бошқа тадбирларда қатнашиш, доимий яшаш ва шу кабилар) тасдиқлайдиган тегишли 
ҳужжатларни тақдим этишлари керак. 
16 ёшга тўлмаган шахснинг паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати амал қилиш муддати 
тамом бўлгандан кейин бир ой муддатдан кечикмай маълумотларни йиғиш пунктига мажбурий 
тартибда топширилади.
8. Паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати фуқаронинг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг 
шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда жаҳоннинг исталган мамлакатига 
чиқиш учун ҳақиқийдир. 


99 
9. Паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати бланкалари қатъий ҳисоб бериладиган ҳужжатлар 
ҳисобланади.
Паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати бланкалари «Давлат белгиси» давлат ишлаб 
чиқариш бирлашмасида тайёрланади, ДПМда персоналлаштирилади ва йўқ қилинади, 
маълумотларни йиғиш пунктларида эгаларига берилади. 
10. Паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати белгиланган намуна бўйича тайёрланади ҳамда 
ўзбек ва инглиз тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса — қорақалпоқ, ўзбек ва 
инглиз тилларида персоналлаштирилади. 
11. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар 
ёзилади: 
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини берган давлатнинг номи;
ҳужжатнинг номи;
ҳужжатнинг тури; 
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини берган давлатнинг коди;
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг тартиб рақами;
фамилияси, исми, отасининг исми;
миллати; 
фуқаролиги;
туғилган санаси;
туғилган жойи;
жинси; 
берилган санаси; 
ким томонидан берилганлиги; 
персоналлаштирувчи орган; 
амал қилиш муддати тугайдиган сана; 
эгасининг рақамли сурати; 
эгаси ҳақидаги машина ўқийдиган маълумотлар. 
12. Чипга қуйидаги маълумотлар ёзилади: 
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати эгаси тўғрисидаги биографик маълумотлар;
эгасининг рақамли сурати;
қўл бармоқлари излари — 15 ёшга тўлгандан кейин. 
13. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатига: 
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ва рўйхатдан 
чиқарилганлиги тўғрисидаги; 
хорижга чиқиш учун рухсатнома ёзуви тўғрисидаги (стикер); 
ҳамроҳлик қилаётган шахслар тўғрисидаги; 
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш тўғрисидаги;
консуллик ҳисобига олингани ёки консуллик ҳисобидан чиқарилгани тўғрисидаги; 
хорижий давлатларга кириш учун рухсатнома (виза) тўғрисидаги;
илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 
Ота-оналар, васийлар (ҳомийлар) розилиги билан паспорт ёки ҳаракатланиш 
ҳужжатида ҳужжат эгаси қони гуруҳи ва қайси резусга мансублиги тўғрисидаги маълумотлар 
қайд этилади.
14. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатига: 
паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ва рўйхатдан 
чиқарилганлиги тўғрисидаги, хорижга чиқиш учун рухсатнома ёзуви тўғрисидаги, ҳамроҳлик 
қилаётган шахслар тўғрисидаги, илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш тўғрисидаги 
маълумотларни — ички ишлар органлари бўлинмалари;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтганлик ва илгари қўйилган 
қайдларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни — чегара назорати бўлинмалари;
ҳужжат эгасининг қон гуруҳи ва қайси резусга мансублиги тўғрисидаги маълумотларни 
— соғлиқни сақлаш муассасалари;
консуллик ҳисобига олингани ёки консуллик ҳисобидан чиқарилгани тўғрисидаги, чет 
элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви, ҳамроҳлик қилаётган шахслар, илгари қўйилган қайдларни 


100 
бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни — Ўзбекистон Республикасининг консуллик 
муассасалари;
хорижий давлатларга кириш учун рухсатнома (виза) тўғрисидаги маълумотларни — 
хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари киритадилар.
Паспортлар ёки ҳаракатланиш ҳужжатларига ушбу Низомда назарда тутилмаган 
ёзувлар ва қайдларни киритиш тақиқланади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish