Ўзбекистон республикасининг қонуни «Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўҒрисида» I. Умумий қоидалар


II. ТРАНЗИТГА РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ, УЛАРНИНГ АМАЛДА БЎЛИШ



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/218
Sana08.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#756359
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   218
Bog'liq
YANGI DXX 208

II. ТРАНЗИТГА РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ, УЛАРНИНГ АМАЛДА БЎЛИШ 
МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ВА УЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ 
8. Аризачи транзитга рухсатнома олиш учун, ташилаётган юклар турига кўра Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Мудофаа вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим 
этади: 
махсус юклар ёки ҳарбий таркиблар транзитига рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза, 
унда ташишнинг мақсади, юкнинг миқдори, ҳарбий таркиб сони, Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудига кириб келиш ва ундан чиқиб кетишнинг режалаштирилган муддатлари, пунктлари
фойдаланиладиган транспорт тури, юк ёки ҳарбий таркибни жўнатиш ва етказиш пунктлари 
тўғрисидаги маълумотлар, юкни ташувга берган ва юкни олувчи ташкилотнинг номи, 


93 
шунингдек транзит қатнашчилари бўлган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишнинг 
мўлжалланаётган маршрути кўрсатилади; 
махсус юк келиб чиққан мамлакат сертификати; 
қонунчиликда белгиланган ҳолларда — экология сертификати; 
юкни етказиб бериш юзасидан контракт (шартнома), хавфли юклар транзити туркумлаб 
амалга оширилаётганда — ташувлар жадвали; 
юкнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, 
БМТ номенклатураси бўйича характери тўғрисидаги маълумотлар, буюмнинг таснифловчи 
шифри, агрегат ҳолати, хавфли хоссалари ва ҳоказо; 
махсус юкларни суғурта ва бошқа кафолатлар билан суғурта полиси, банк кафолати ёхуд 
қонунчиликда белгиланган бошқача шаклда, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, 
Ўзбекистон Республикаси атроф муҳитига ва хавфсизлигига етказилиши мумкин бўлган 
зарарни ундиришга доир бошқа мажбуриятлар билан ташишнинг таъминланишини 
тасдиқловчи ҳужжат, белгиланган жойга етказиб беришга енгиб бўлмас куч таъсир этган ва 
етказиб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда. 
9. Ҳарбий мол-мулк, қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва ҳарбий таркиб транзитида ташиш 
режаси ваколатли органлар билан олдиндан келишиб олинади. 
Ҳарбий мол-мулк, қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва ҳарбий таркиб транзитига 
рухсатнома олиш учун қуйидагилар ҳам тақдим этилади: 
юкларни қўриқлаш ва ҳарбий таркибни кузатиб бориш тартиби тўғрисидаги 
маълумотлар; 
жўнатувчи ва қабул қилиб олувчи томонларнинг юкнинг Ўзбекистон Республикаси учун 
номақбул шартларда бошқа манзилга йўлланмаслиги ёки қайта экспорт қилинмаслиги 
тўғрисидаги мажбуриятлари. 
10. Транзитда фойдаланиш назарда тутилаётган транспорт турига кўра аризачи 
транзитни амалга ошириш вақтида, ушбу Низомнинг 8, 9-бандларида кўрсатилган 
ҳужжатлардан ташқари, қуйидаги ҳужжатларга эга бўлиши зарур: 
а) темир йўл транспортида транзит қилишда:
авария карточкаси; 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа 
ҳужжатлар; 
б) автомобиль транспортида транзит қилишда: 
ички ишлар органлари томонидан кузатиб бориш юзасидан буюртманома; 
транспорт воситалари учун талаб қилинадиган ташишга рухсат бериш тўғрисидаги 
гувоҳнома; 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва халқаро шартномаларга мувофиқ бошқа 
ҳужжатлар; 
в) ҳаво транспортида транзит қилишда, қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган 
ҳужжатлар: 
авиакомпаниянинг номи ва аниқ манзили;
ИКАО коди ва рейснинг тартиб рақами; 
ҳаво кемасининг тури, рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, рўйхатдан ўтказилган 
мамлакати; 
парвоз тури; 
ташилаётган йўловчилар ва юкларнинг қанчалиги ва тоифаси; 
Ўзбекистон Республикаси ҳаво йўлига кириб келиш ва ундан чиқиб кетиш албатта 
кўрсатилган ҳолда парвознинг санаси, тўлиқ маршрути ва жадвали;
ижарачи (тўлиқ номи, манзили, телефони, факси); 
юкни жўнатувчи (тўлиқ номи, манзили, телефони, факси); 
қабул қилиб олувчи томон ёки агент (тўлиқ номи, манзили, телефони, факси); 
навигация ва алоқа асбоб-анжомининг тури. 
11. Аризачи махсус юкларни туркумлаб транзит қилишда, махсус юкларнинг барча 
туркумлари учун зарар ҳужжатларни илова қилган ҳолда, транзитга рухсатнома берилиши учун 
битта ариза тақдим этиши мумкин. 


94 
Махсус юкларни туркумлаб транзит қилишга рухсатнома юкнинг ҳар бир туркуми учун 
алоҳида расмийлаштирилади. 
12. Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш 
индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти хавфли юклар транзитига рухсатнома 
учун ариза олинганда ёки Мудофаа вазирлиги қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк 
ва ҳарбий таркибни транзит тарзида ташишга рухсатнома учун ариза олинганда зарур 
ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида уларни хулосалар бериш ва назоратни 
амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларга белгиланган талабларга мувофиқ, 
транзитни амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида асосли хулосалар чиқариш учун жўнатади. 
Ушбу органларнинг асосли хулосалари ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси ва Мудофаа вазирлигига тақдим этилиши керак. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish