Bog'liq Davlat xizmatchilarinidaromadini deklaratsiya qilish
9-модда. Давлат органи ва ташкилотларининг кадрлар хизмати Кадрлар хизмати давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар сиёсатини амалга ошириш мақсадида мажбурий тартибда ташкил қилинадиган давлат органи ва ташкилотининг таркибий бўлинмаси ёки лавозими ҳисобланади. Кадрлар хизмати департамент, бошқарма, бўлим, сектор ёки бир штат бирлигидан иборат бош мутахассис, етакчи мутахассис ва кадр ишлари бўйича мутахассисдан иборат бўлган шаклда ташкил этилиши мумкин. Кадрлар хизмати ўз фаолияти доирасида давлат органи ва ташкилотининг раҳбарига бўйсунади. Давлат органи ва ташкилотларида умумий раҳбарлик ва кадрлар бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштирилиши ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар хизматининг раҳбарлари ваколатли органнинг келишувига мувофиқ лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади. Кадрлар хизматининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: давлат органи ва ташкилотлари олдида турган ходимларнинг миқдори ва сифат белгиларига бўлган мувофиқликка эришиш ҳамда уни сақлаб қолиш вазифаларига қаратилган кадрлар бошқаруви соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш; замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг, шаффоф ва адолатли тартибини жорий этиш; давлат органлари ва ташкилотларининг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларини уларнинг олдида турган вазифаларига ва ривожланиш стратегияларига, шунингдек меҳнат бозоридаги ўзгариб бораётган коньюктурага мос равишда қаноатлантириш; давлат фуқаролик хизматчилари учун мансаб поғоналаридан ўсишда меҳнат фаолиятининг маънавий-иродали сифатлари, иқтидори ва кўникмаларини объектив баҳолашга асосланган тенг имкониятлар яратиш; давлат фуқаролик хизматчиларида юксак касб этикаси, коррупцияга тоқатсиз муносабатни ва унга қарши курашиш маданиятини шакллантириш; давлат органи ва ташкилотида корпоратив маданиятни ривожлантириш ва шакллантириш; давлат фуқаролик хизматчиларининг потенциал муаммо ва низоларини аниқлашни, улар психоэмоционал ҳолатининг диагностикасини, давлат органи ва ташкилотларида ахлоқий-руҳий муҳитни ҳамда давлат фуқаролик хизматчиларининг шахсий сифатларини баҳолашга ва ижтимоий-психологик муҳитини таъминлашга қаратилган давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида тўлақонли ижтимоий-психологик ишларни ўтказиш; мунтазам асосда кадрларнинг профессионал даражасини ошириш, бунда уларнинг узлуксиз таълим олишини, шу жумладан хорижда ташкил этиш; давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат муносабатларини расмийлаштириш ва уларни шахсийлаштирилган ҳисобга киритиш, шу жумладан кадрлар ҳужжатлари айланишини ташкиллаштириш. Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг Низоми Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмалари тўғрисидаги Низом асосида кадрлар бўлинмалари тўғрисидаги идоравий Низомни тасдиқлайди.