Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Васий ва ҳомийлар фаолиятини назорат қилиш



Download 414 Kb.
bet51/65
Sana25.02.2022
Hajmi414 Kb.
#290343
TuriКодекс
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   65
Bog'liq
ОИЛА КОДЕКСИ(1)

182-модда. Васий ва ҳомийлар фаолиятини назорат қилиш
Васий ва ҳомий ҳуқуқларининг амалга оширилиши ҳамда мажбуриятларининг бажарилиши устидан васийлик ва ҳомийлик органлари назорат қилади.
183-модда. Васийлик ва ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкини бошқариш
Васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкини бошқариш мол-мулк жойлашган ерда ўрнатилади.
Васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкини бошқариш, уларга тегишли мол-мулкни бошқаларга ўтказиш, васийлик ва ҳомийликдаги шахсларга тегишли пул ва бошқа қимматли буюмларни сақлаш, мол-мулкни бошқариш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тартиби ва шартлари, шунингдек васийлик ва ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкини бошқариш ва сақлаш бўйича васий ва ҳомийларнинг ҳисобот бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Суднинг шахсни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги ёки уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ёхуд мерос олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори бекор қилинганда мол-мулкни бошқариш бекор қилинади.
184-модда. Васийнинг васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги билан қилиши мумкин бўлган ҳаракатлари
Васий васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги билан:
васийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битим (шартнома)лар тузишга;
васийликдаги шахсга қарашли бўлган мол-мулкни тақсимлаш, бир йилдан ортиқ муддатга гаровга қўйиш ёки ижарага беришга;
васийликдаги шахс номидан мерос ва (ёки) ҳадя олишдан воз кечишга;
васийликдаги шахсга қарашли турар жойни айирбошлашга;
васийликдаги шахсга тегишли ҳар қандай ҳуқуқдан воз кечишга ҳақлидир.
185-модда. Васий ва ҳомий томонидан қилиниши мумкин бўлмаган ҳаракатлар
Васий ва ҳомий, уларнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари васийлик ва ҳомийликдаги шахс билан битимлар тузишга, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан васий ёки ҳомийнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари ўртасидаги суд ишларини юритишда васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг вакили бўлишга ҳақли эмас.
Васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузишга йўл қўйилмайди.

Download 414 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish