Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Фарзандликка олишнинг вужудга келиш вақти



Download 414 Kb.
bet47/65
Sana25.02.2022
Hajmi414 Kb.
#290343
TuriКодекс
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   65
Bog'liq
ОИЛА КОДЕКСИ(1)

167-модда. Фарзандликка олишнинг вужудга келиш вақти
Фарзандликка олинган боланинг туғилишини қайд этиш дафтарига зарур ўзгартиришлар киритилган кун фарзандликка олишнинг вужудга келган вақти ҳисобланади.
168-модда. Фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш асослари
Фарзандликка олиш қуйидаги ҳолларда, агар:
фарзандликка олиш қалбаки ҳужжатлар асосида расмийлаштирилган бўлса;
фарзандликка олиш сохта бўлса;
вояга етган шахс фарзандликка олинган бўлса;
фарзандликка олувчи шахс ушбу Кодекснинг 152-моддасига мувофиқ фарзандликка олиш ҳуқуқига эга бўлмаган бўлса, ҳақиқий эмас деб топилади.
169-модда. Фарзандликка олишни бекор қилиш асослари
Фарзандликка олиш агар фарзандликка олувчилар:
ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаётган ёки уларни лозим даражада бажармаётган бўлсалар;
ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилаётган бўлсалар;
фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлсалар;
муттасил ичкиликбозликка ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлсалар бекор қилиниши лозим.
Фарзандликка олинувчининг хулқ-атвори фарзандликка олувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказаётган, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф солаётган бўлса, фарзандликка олинувчи вояга етганидан кейин фарзандликка олиш бекор қилинишига йўл қўйилади.
Суд бошқа асосларга кўра ҳам боланинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда фарзандликка олишни бекор қилишга ҳақлидир.
170-модда. Фарзандликка олишни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Фарзандликка олинганнинг ота-онаси, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органлари, вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар, шунингдек ўн олти ёшга тўлган фарзандликка олинган бола фарзандликка олишни суд тартибида бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
171-модда. Фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш тартиби
Фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ва фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. Бу тоифадаги ишларни ҳал қилишда ўн ёшга тўлган боланинг фикри ҳисобга олинади.
Фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ёки фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин уч кундан кечиктирмай суд шу қарордан кўчирмани боланинг фарзандликка олиниши тўғрисида қарор чиқарган шаҳар, туман ҳокимига юбориши шарт.

Download 414 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish