Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш берувчиларнинг бирлашиш ҳуқуқи



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

38-модда. Иш берувчиларнинг бирлашиш ҳуқуқи 
Иш берувчилар ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш 
ҳамда ҳимоя қилиш, ижтимоий шерикликни амалга ошириш мақсадида 
олдиндан рухсат олмасдан ихтиёрий равишда ўз бирлашмаларини тузиш
шунингдек иш берувчилар бирлашмаларига уларнинг уставларида 
белгиланган тартибда аъзо бўлиш ҳуқуқига эга. 
Иш берувчилар бирлашмаси юридик ва (ёки) жисмоний шахслар 
бўлган иш берувчиларнинг ва (ёки) иш берувчилар бирлашмаларининг 
ихтиёрий аъзолигига асосланган нодавлат нотижорат ташкилотдир. 
Иш берувчиларнинг бирлашиш ҳуқуқини амалга оширишга монелик 
қилишга, шунингдек уларни иш берувчиларнинг у ёки бу бирлашмаларига 
аъзо бўлишга мажбурлашга йўл қўйилмайди. 


23 
39-модда. Ижтимоий шериклик тарафлари 
Бошланғич даражадаги ижтимоий шериклик икки томонлама 
хусусиятга эга. Меҳнат жамоаси ва иш берувчи бошланғич даражадаги 
ижтимоий шериклик тарафларидир. 
Тармоқ ва ҳудудий даражалардаги ижтимоий шериклик икки 
томонлама ёки уч томонлама хусусиятга эга. Ходимлар ва иш 
берувчиларнинг тегишли бирлашмалари тармоқ ва ҳудудий даражадаги 
икки томонлама ижтимоий шериклик тарафларидир. Ҳудудий даражадаги 
уч томонлама ижтимоий шерикликда ходимлар ва иш берувчилар ҳудудий 
бирлашмаларининг таклифига кўра маҳаллий ижро этувчи ҳокимият 
органлари ва бошқа манфаатдор давлат органлари иштирок этади. Тармоқ 
даражасидаги уч томонлама ижтимоий шерикликда ходимларнинг ва иш 
берувчиларнинг тармоқ бирлашмалари таклифига кўра тегишли тармоқдаги 
давлат бошқаруви органлари иштирок этади. Ўзбекистон Республикаси 
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тегишли тармоқдаги давлат 
бошқаруви органлари иш берувчилар сифатида иштирок этадиган ҳолларда 
тармоқ даражасидаги уч томонлама ижтимоий шерикликда иштирок этади. 
Республика даражасидаги ижтимоий шериклик уч томонлама 
хусусиятга эга. Ходимлар ва иш берувчиларнинг республика бирлашмалари 
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, манфаатдор 
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар республика даражасидаги 
ижтимоий шериклик тарафларидир. 
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иш берувчилар сифатида 
иш юритадиган ҳолларда улар ижтимоий шерикликнинг иш берувчига 
вакиллик қиладиган тарафи бўлади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish