Ўзбекистон республикасининг конститутсийавий суди тўҒрисида


-модда. Суд мажлисида раислик қилувчи ва унинг ваколатлари



Download 64,6 Kb.
bet15/28
Sana02.07.2022
Hajmi64,6 Kb.
#729821
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
Bog'liq
Konstitutsiyaviy sud

51-модда. Суд мажлисида раислик қилувчи ва унинг ваколатлари
Суд мажлисида Конституциявий суднинг раиси, у йўқлигида ёки унинг топшириғига биноан Конституциявий суд раисининг ўринбосари раислик қилади, Конституциявий суднинг раиси ва унинг ўринбосари бўлмаган ёки улар ўз вазифаларини бажариши мумкин бўлмаган тақдирда еса Конституциявий суднинг енг катта ёшли судяси раислик қилади.
Суд мажлисида раислик қилувчи:
суд мажлисига раҳбарлик қилади;
муҳокаманинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона бўлишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради;
суд мажлисини очади, Конституциявий суд таркибини ва қандай иш кўриб чиқилиши лозимлигини еълон қилади, ким суд мажлиси котиби еканлигини, ишни кўриб чиқишда тарафлар, уларнинг вакиллари, гувоҳ, експерт, мутахассис, таржимон ва суд мажлисининг бошқа иштирокчилари сифатида кимлар иштирок етаётганини маълум қилади;
суд мажлисининг ҳозир бўлган иштирокчилари шахсини, тарафлар вакилларининг ваколатлари бор-йўқлигини аниқлайди;
суд мажлиси иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради;
таржимонни била туриб нотўғри таржима қилганлик учун, експертни била туриб ёлғон хулоса берганлик учун, гувоҳни била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради;
тарафларга ва уларнинг вакилларига ишнинг барча ҳолатлари бўйича тушунтиришлар бериш, ўз далилларини асослаш ва саволлар бериш учун тенг имкониятлар яратади;
суд мажлисида тегишли тартибни таъминлаш чораларини кўради.
Суд мажлисида раислик қилувчи тарафнинг ёки унинг вакилининг, суд мажлиси бошқа иштирокчиларининг сўзини, агар сўзга чиқувчи кўрилаётган масала предметидан четга чиқиб кеца ёхуд шаклан ёки мазмунан қўпол мулоҳазаларга йўл қўйса, суд залида белгиланган тартибни бузса, тўхтатиб қўйишга ҳақли.
Суд мажлисида раислик қилувчи Конституциявий суд судяларининг маслаҳатхонадаги маслаҳатлашувида раислик қилади, уларнинг ўз фикрини еркин ва монеликсиз билдириши имкониятини таъминлайди.
52-модда. Суд мажлисида иштирок етаётган Конституциявий суд судясининг ваколатлари
Суд мажлисида иштирок етаётган Конституциявий суд судяси:
тарафларга, уларнинг вакилларига ва конституциявий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига саволлар беришга;
суд мажлиси иштирокчиларидан суд мажлисида муҳокама етилаётган масалаларнинг моҳияти бўйича тушунтиришлар олишга;
таклифлар киритишга;
процессуал масалалар бўйича ўз фикрини билдиришга ҳақли.

Download 64,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish