Ўзбекистон республикасининг конститутсийавий суди тўҒрисида


-модда. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 64,6 Kb.
bet12/28
Sana02.07.2022
Hajmi64,6 Kb.
#729821
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28
Bog'liq
Konstitutsiyaviy sud

42-модда. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Тарафлар: барча иш материаллари билан танишишга, улардан кўчирмалар ёзиб олишга, кўчирма нусхалар олишга; иш юзасидан ўз нуқтаи назарини баён етишга; ёзма фикр-мулоҳазалар тақдим етишга; експертиза тайинлаш, Конституциявий судга гувоҳларни, експертларни, мутахассислар ва таржимонларни чақириш ҳақида илтимослар қилишга; експертлар ва мутахассисларнинг номзодларини таклиф етишга; конституциявий суд ишларини юритиш иштирокчиларига саволлар беришга ҳақли.
Тарафлар ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиши мумкин.
Тарафлар Конституциявий суд чақирувига биноан суд мажлисида иштирок етиши; тушунтиришлар бериши ва суд мажлисида раислик қилувчининг, Конституциявий суд бошқа судяларининг ва конституциявий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг саволларига жавоб бериши; суд мажлисида раислик қилувчининг суд мажлиси залида тартибга риоя етиш тўғрисидаги фармойишларига бўйсуниши шарт.
43-модда. Гувоҳ, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ишга тааллуқли бирор-бир ҳолатдан хабардор ҳар қандай шахс гувоҳ бўлиши мумкин.
Гувоҳ: ўз она тилида кўрсатувлар беришга, таржимон хизматидан фойдаланишга, кўрсатувларини ўз қўли билан ёзиб беришга, ўз илтимосига биноан ишга қўшиб қўйилиши мумкин бўлган ёзма қайдлардан, ҳужжатлардан ва бошқа материаллардан ўз кўрсатувларини беришда фойдаланишга; ўзининг Конституциявий судга келиш билан боғлиқ харажатларининг ўрни қопланиши учун ҳақ олишга ҳақли.
Гувоҳ Конституциявий суднинг чақирувига биноан келиши; кўрилаётган иш бўйича ўзига маълум бўлган маълумотлар тўғрисида ҳаққоний кўрсатувлар бериши; ўзида мавжуд бўлган тегишли материалларни суднинг талабига кўра тақдим етиши; Конституциявий суд судяларининг ва конституциявий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг саволларига жавоб бериши шарт.
Суд мажлисида кўрсатувлар беришдан олдин гувоҳ била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида тилхат олиб огоҳлантирилади.
44-модда. Експерт, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ишнинг пировард натижасидан манфаатдор бўлмаган, Конституциявий суд томонидан ҳал етилиши лозим бўлган масалалар борасида махсус билимларга ега бўлган ва експерт хулосасини бериш учун жалб етиладиган шахс експерт ҳисобланади.
Експерт: експертиза предметига тааллуқли бўлган иш материаллари билан танишишга ва улардаги зарур маълумотлардан кўчирмалар ёзиб олишга ёки кўчирма нусхалар олишга; експерт хулосасини бериш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ўзига тақдим етилиши тўғрисида илтимосномалар киритишга; суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан конституциявий суд ишларини юритиш иштирокчиларига експерт хулосасини бериш учун зарур бўлган саволларни беришга; ўзи қилган харажатларнинг ўрни қопланиши учун ҳақ олишга ҳақли.
Експерт Конституциявий суд томонидан қўйилган саволлар бўйича холис ва асослантирилган хулоса бериши; Конституциявий суд чақирувига биноан келиши; ўзи тайёрлаган хулосанинг мазмунини тушунтириши; Конституциявий суд судяларининг ва конституциявий суд ишларини юритиш иштирокчиларининг саволларига ҳаққоний жавоб бериши; експертизани ўтказиш муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги шарт.
Суд мажлисида сўзга чиқишдан олдин експерт била туриб ёлғон хулоса берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида тилхат олиб огоҳлантирилади.

Download 64,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish