Ўзбекистон республикасининг конституциявий суди тўҒрисида


-модда. Конституциявий суднинг суд ҳокимияти рамзлари



Download 46,71 Kb.
bet27/28
Sana24.11.2022
Hajmi46,71 Kb.
#872041
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
Конституциявий Суд тўғрисидаги қонун Word

93-модда. Конституциявий суднинг суд ҳокимияти рамзлари
Конституциявий суд эгаллаб турган бинода Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилади ва Давлат гербининг тасвири жойлаштирилади.
Суднинг мажлислар залида, шунингдек Конституциявий суд раисининг хизмат хонасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг расмий нашри жойлаштирилади.
94-модда. Конституциявий суд судьяларининг махсус кийим-боши
Конституциявий суд судьялари судлов ишини махсус кийим-бошда олиб боради, ушбу кийим-бошнинг тавсифи ва намунаси Сенат томонидан тасдиқланади.
95-модда. Конституциявий суд судьясининг гувоҳномаси
Конституциявий суд судьясига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланадиган гувоҳнома берилади.
96-модда. Конституциявий суднинг муҳри
Конституциявий суд Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
97-модда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
98-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги ЎРҚ-431-сонли Конституциявий қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 5, 201-модда);
2) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-446-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 510-модда) 79-моддаси;
3) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-612-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 3, 203-модда) 7-моддаси.

Download 46,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish