Ўзбекистон республикасининг конституциявий суди тўҒрисида


-модда. Суд мажлисининг баённомаси билан танишиш. Суд мажлисининг баённомасига доир фикр-мулоҳазалар



Download 46,71 Kb.
bet23/28
Sana24.11.2022
Hajmi46,71 Kb.
#872041
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
Конституциявий Суд тўғрисидаги қонун Word

76-модда. Суд мажлисининг баённомаси билан танишиш. Суд мажлисининг баённомасига доир фикр-мулоҳазалар
Тарафлар суд мажлисининг баённомаси имзоланган кундан эътиборан беш кун ичида у билан танишиб чиқишга ва у бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришга ҳақли, ушбу фикр-мулоҳазалар улар берилган кундан эътиборан беш кун ичида, Конституциявий суд томонидан тарафларни чақирмасдан кўриб чиқилиши керак. Конституциявий суд фикр-мулоҳазаларга рози бўлган тақдирда, уларни қабул қилади, рози бўлмаган тақдирда эса уларни рад этади, бу ҳақда ажрим чиқаради. Суд мажлисининг бошқа иштирокчилари суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқиши мумкин.
10-боб. Процессуал муддатлар
77-модда. Ишни кўриб чиқиш муддатлари
Кўриб чиқилаётган иш юзасидан қарор мурожаат кўриб чиқишга қабул қилинган пайтдан эътиборан уч ойдан кечиктирмай Конституциявий суд томонидан қабул қилинади.
78-модда. Процессуал муддатларни ҳисоблаш
Процессуал муддатлар ойлар ва кунлар билан ҳисобланади. Процессуал муддатларнинг ўтиши календарь сананинг бошланиши деб белгиланган куннинг эртасидан бошланади.
79-модда. Процессуал муддатларнинг тугаши
Ойлар билан ҳисобланадиган процессуал муддат белгиланган муддат охирги ойининг тегишли кунида тугайди. Агар ойлар билан ҳисобланадиган процессуал муддатнинг тугаши тегишли санаси бўлмаган ойга тўғри келса, муддат шу ойнинг охирги кунида тугайди.
Кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддат белгиланган муддатнинг охирги кунида тугайди.
Процессуал муддатнинг охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган ҳолларда, ундан кейинги биринчи иш куни муддат тугайдиган кун ҳисобланади.
11-боб. Суд чиқимлари ва харажатларнинг ўрнини қоплаш
80-модда. Суд чиқимлари
Суд чиқимлари гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалардан, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлардан иборат бўлади.
81-модда. Гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонларнинг харажатлари ўрнини қоплаш
Конституциявий судда ишларни кўриш муносабати билан жалб этилган гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга қонунчиликка мувофиқ харажатларининг ўрни қопланади.
Конституциявий судда ишларни кўриш муносабати билан жалб этилган экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга қонунчиликка мувофиқ ҳақ тўланади.

Download 46,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish