Ўзбекистон республикасининг конституциявий суди тўҒрисида


-модда. Конституциявий суд қарорининг юридик кучи



Download 46,71 Kb.
bet22/28
Sana24.11.2022
Hajmi46,71 Kb.
#872041
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28
Bog'liq
Конституциявий Суд тўғрисидаги қонун Word

73-модда. Конституциявий суд қарорининг юридик кучи
Конституциявий суднинг ҳужжати қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Конституциявий суднинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмас деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми ўзининг амал қилишини тугатади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатни қабул қилган давлат органи ўз ҳужжатини Конституциявий суднинг қарори асосида бир ойдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмас деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида қарорлар қабул қилган давлат органлари уларни бир ой ичида қайтадан кўриб чиқиши керак.
74-модда. Конституциявий суднинг қарорини қайтадан кўриб чиқиш
Конституциявий суднинг қарори қуйидаги ҳолларда ўз ташаббуси билан қайтадан кўриб чиқилиши мумкин:
қарор чиқарилган пайтда Конституциявий судга номаълум бўлган янги очилган ҳолатлар муносабати билан;
қарор қабул қилинишига асос бўлган конституциявий норма ўзгарган тақдирда;
Конституциявий суд мазкур қарорни конституциявий суд ишларини юритишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда қабул қилинган деб топган тақдирда.
9-боб. Суд мажлисининг баённомаси
75-модда. Суд мажлиси баённомасининг мазмуни
Суд мажлисида суд мажлисининг баённомаси юритилади.
Суд мажлисининг баённомасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
суд мажлисининг вақти ва жойи;
суднинг таркиби ва суд мажлисининг котиби;
ишнинг номи ва рақами;
ишда иштирок этувчи шахсларнинг келган-келмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Конституциявий суднинг ҳаракатлари, улар суд мажлисида қай тартибда бажарилган бўлса, шу тартибда, уларнинг натижалари;
Конституциявий суднинг маслаҳатхонага кирмасдан ўз жойида қабул қилинган ажримлари;
тарафларнинг тушунтиришлари ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимослари;
ишни кўриш жараёнида судга тақдим этилган далиллар ҳақидаги маълумотлар;
гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг хулосалари ва мутахассисларнинг фикрлари, уларга берилган саволлар ҳамда олинган жавоблар;
конституциявий суд ишларини юритиш бошқа иштирокчиларининг чиқишлари;
суд музокараларининг мазмуни;
Конституциявий суднинг қарорини ўқиб эшиттириш ҳақидаги маълумотлар.
Агар суд мажлиси вақтида аудио- ёки видеоёзув қўлланилган бўлса, аудио- ёки видеоёзув баённомага қўшиб қўйилади, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасига тегишли ёзув киритилади.
Суд мажлисининг баённомаси суд мажлиси тугаган пайтдан эътиборан уч кун ичида расмийлаштирилиши керак.
Суд мажлисининг баённомаси раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби томонидан имзоланади ҳамда ишга қўшиб қўйилади.

Download 46,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish