Ўзбекистон республикасининг конституциявий суди тўҒрисида


-модда. Суд мажлиси залидан гувоҳларни чиқариб туриш



Download 46,71 Kb.
bet18/28
Sana24.11.2022
Hajmi46,71 Kb.
#872041
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
Bog'liq
Конституциявий Суд тўғрисидаги қонун Word

58-модда. Суд мажлиси залидан гувоҳларни чиқариб туриш
Суд мажлисига келган гувоҳлар уларнинг шахси аниқланганидан кейин суд мажлиси залидан чиқариб турилади.
59-модда. Тарафларнинг илтимослари ва уларни ҳал этиш тартиби
Суд мажлисида раислик қилувчи ишни кўриб чиқиш бошлангунига қадар тарафлардан уларнинг ишга тааллуқли илтимослари бор-йўқлигини аниқлайди.
Ёзма илтимослар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва иш материалларига қўшиб қўйилади, оғзаки илтимослар суд мажлиси баённомасига киритилади.
Конституциявий суд тарафларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда илтимосни қаноатлантириш ҳақида ёки уни қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқаради.
60-модда. Маърузачи судьянинг маърузаси ва тарафларнинг тушунтиришлари
Ишни кўриб чиқиш маърузачи судьянинг маърузаси билан бошланади, у кўриб чиқилаётган масаланинг моҳиятини баён қилади. Сўнгра суд тарафларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда иш материалларини текшириш тартиби ҳақида қарор қабул қилади.
Конституциявий судга мурожаат қилган тараф биринчи бўлиб сўзга чиқади, ундан кейин суд мажлисида раислик қилувчи бошқа тарафга сўзга чиқиш имкониятини беради. Тарафнинг нуқтаи назари унинг бир нечта вакили томонидан ҳимоя қилинган тақдирда, уларнинг сўзга чиқиш кетма-кетлиги мазкур тараф томонидан белгиланади.
Тарафларнинг ҳар бири сўзга чиқиб бўлганидан сўнг Конституциявий суднинг судьялари тарафларга саволлар бериши мумкин, сўнгра сўзга чиққан тарафга саволлар бериш ҳуқуқи бошқа тарафга берилади.
61-модда. Иш ҳужжатларини ва бошқа ёзма материалларини текшириш
Иш ҳужжатлари ва бошқа ёзма материалларини маърузачи судья ўқиб эшиттиради. Шундан сўнг тарафлар ўқиб эшиттирилган ҳужжатлар ва бошқа материаллар юзасидан тушунтиришлар бериши мумкин.
Конституциявий суд ўз ташаббуси билан ёки суд мажлиси иштирокчиларининг илтимосига кўра ишни кўриш учун зарур бўлган ҳужжатларни, бошқа материалларни қўшимча равишда сўраб олишга, шунингдек иш материалларини қўшимча равишда текшириш ва (ёки) экспертизалар ўтказиш тўғрисида топшириқ беришга, зарур бўлган тақдирда суд мажлисига гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонларни чақиришга ҳақли.

Download 46,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish