87-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонун
лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси муҳокамасига
киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон
Республикаси қонунлари ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган
қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига Қонунчилик
палатаси депутатлари орасидан қўмиталарни сайлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Сенат муҳокамасига
киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон
Республикаси қонунлари ҳамда Сенат томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг
ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига сенаторлар орасидан қўмиталарни
сайлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати,
зарурат бўлган тақдирда, муайян вазифаларни бажариш учун депутатлар, сенаторлар
орасидан комиссиялар тузади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг
17 — 22-моддалари
, «Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг
17 — 22-
моддалари
.
88-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларига
ва Сенати аъзоларига уларнинг депутатлик ёки сенаторлик фаолияти билан боғлиқ
харажатлар белгиланган тартибда қопланади.
Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенатда доимий асосда ишловчи Сенат
аъзолари ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган
бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва
Сенати аъзоси дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар. Улар тегишинча Қонунчилик
палатаси ёки Сенатнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши,
қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларига тортилиши
мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг
6-моддаси
, «Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг
6-моддаси
,
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати
аъзосининг мақоми тўғрисида»ги
Қонуни
.
(XVIII боб Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 470-II-сон
Қонуни
таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й.,3-4-сон, 27-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |