Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар



Download 0,63 Mb.
bet238/294
Sana13.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#661971
TuriКодекс
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   294
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

561-боб. КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ СУДИДА ИШ ЮРИТИШ
505-модда. Кассация инстанцияси судининг суд муҳокамаси предмети
Кассация инстанцияси суди кассация шикояти, протести бўйича ишдаги мавжуд материалларга кўра биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари томонидан Жиноят кодекси нормалари тўғри қўлланилганлигини ҳамда ушбу Кодекс нормаларига риоя этилганлигини текширади.
506-модда. Кассация шикоятини, протестини кўриб чиқиш муддатлари
Кассация шикояти, протести кассация инстанцияси судида у келиб тушган кундан эътиборан икки ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилиши лозим. Бу муддат ишнинг мураккаблиги ёки ҳажми катталиги туфайли, шунингдек бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлганда, кассация инстанцияси судининг ажрими билан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.
507-модда. Кассация шикоятини, протестини ўрганиш
Кассация инстанцияси судининг судьяси кассация шикояти, протестини ўрганиб, кўпи билан ўн суткалик муддат ичида қуйидаги масалаларни ҳал қилади:
шикоятни, протестни ушбу Кодекснинг 502-моддасига мувофиқ қайтаришга доир асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;
жиноят ишини талаб қилиб олишга доир асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги.
Шикоятни, протестни ўрганиш натижаларига кўра, судья:
шикоятни, протестни қайтариш тўғрисида;
жиноят ишини талаб қилиб олиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Келиб тушган жиноят ишини ўрганиш натижаларига кўра, судья:
шикоятни, протестни иш билан бирга кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида;
ушбу Кодекснинг 522-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритишни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган қарор қабул қилинганлиги тўғрисида кассация шикояти, протести берган шахсга уч кунлик муддат ичида хабар қилинади.
508-модда. Кассация шикоятини, протестини кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисидаги ажримнинг мазмуни
Шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига иш билан бирга кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт, жой;
(508-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
2) ажрим чиқарган судьянинг лавозими ва фамилияси;
3) кассация шикояти, протести берган шахс тўғрисидаги маълумотлар;
4) биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судларининг номи, шунингдек улар томонидан қабул қилинган суд қарорларининг қисқача мазмуни;
5) кассация шикоятининг, протестининг қисқача мазмуни;
6) шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш асослари.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish