Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар


-модда. Суднинг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга (протест билдиришга) бўлган ҳуқуқ



Download 0,63 Mb.
bet236/294
Sana13.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#661971
TuriКодекс
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   294
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

499-модда. Суднинг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга (протест билдиришга) бўлган ҳуқуқ
Биринчи ва апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга бўлган ҳуқуқ маҳкумга, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакилига, жабрланувчи ҳамда унинг вакилига тегишлидир.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида протест билдиришга ҳақли.
Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари биринчи инстанция ҳамда апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан шикоят беришга ҳақли.
Судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг оқлаш сабаблари ҳамда асосларига доир қисми устидан шикоят беришга ҳақли.
Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
500-модда. Кассация шикоятини, протестини бериш тартиби ва муддатлари
Кассация шикояти, протести бевосита кассация инстанцияси судига — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади.
Агар шикоятда, протестда қуйидаги масалалар қўйилган бўлса, ишни кассация тартибида қайта кўришга фақат ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бир йил ичида йўл қўйилади:
1) оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги тўғрисида;
2) жазони кучайтириш тўғрисида ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгартиришлар ҳақида;
3) оқлов ҳукмини ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажримни бекор қилиш тўғрисида.
501-модда. Кассация шикоятининг, протестининг мазмуни
Кассация шикоятида, протестида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) шикоят, протест йўлланаётган кассация инстанцияси судининг номи;
2) шикоят, протест берган шахс, унинг процессуал ҳолати, яшаш жойи ёки турган жойи тўғрисидаги маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) суд ишининг рақами, устидан шикоят, протест берилган ҳукм, ажрим чиқарилган сана, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг номи;
(501-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
4) шикоят, протест берган шахснинг фикрига кўра ҳукмнинг, ажримнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги, иш бўйича судга қадар иш юритишни амалга ошириш ёки суд муҳокамаси чоғида қарор қабул қилишга таъсир кўрсатган қонуннинг қайси нормалари бузилганлигига доир важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;
5) шикоят, протест берган шахс ўз талабларини асослаган далиллар;
6) шикоятга, протестга илова қилинаётган материаллар рўйхати;
7) шикоят, протест берилган сана ва шикоят, протест берган шахснинг имзоси.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish