Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар



Download 0,63 Mb.
bet227/294
Sana13.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#661971
TuriКодекс
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   294
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

49712-модда. Ишни апелляция инстанцияси судига юбориш тўғрисида хабар бериш
Биринчи инстанция суди жиноят иши апелляция инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида ушбу Кодекснинг 4972-моддасида кўрсатилган шахсларни хабардор қилади.
(551-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
552-боб. АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ СУДИДА ИШ ЮРИТИШ
49713-модда. Апелляция инстанцияси суди муҳокамасининг предмети
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича ҳақиқий ҳолатлар аниқланишининг тўлиқлигини ва жиноят қонуни нормалари тўғри қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш чоғида жиноят-процессуал қонун нормаларига риоя этилган-этилмаганлигини, биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини ишда мавжуд бўлган ва апелляция инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширади.
49714-модда. Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш муддатлари
Апелляция инстанцияси суди жиноят ишини иш шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш суткадан кечиктирмай кўришга киришиши керак.
Иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда тегишли суд раиси бу муддатни кўпи билан ўн беш суткага, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари эса кўпи билан бир ойга узайтириши мумкин.
Ишни кўриш муддати узайтирилганлиги ҳақида жиноят процессининг манфаатдор иштирокчилари хабардор қилиниши керак.
Апелляция инстанцияси суди томонидан жиноят ишини кўриш давомийлиги уни кўриш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак.
49715-модда. Апелляция инстанцияси суди мажлисини тайинлаш ва тайёрлаш
Судья апелляция шикояти, протести билан келиб тушган жиноят ишини ўрганиб, суд мажлисини тайинлаш тўғрисида етти сутка ичида ажрим чиқаради ва унда қуйидаги масалалар ҳал этилади:
1) жиноят ишини кўриб чиқиш жойи, санаси ва бошланиш вақти тўғрисидаги;
2) тарафларни, шунингдек гувоҳларни, экспертларни ва бошқа шахсларни суд мажлисига чақириш, шикоятда, протестда кўрсатилган қўшимча далилларни, агар мазкур илтимосномани асосли деб топса, талаб қилиб олиш тўғрисидаги;
3) ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ҳолларда жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги;
4) қамоқда ёки уй қамоғида сақланаётган маҳкумнинг суд мажлисида иштирок этиши тўғрисидаги.
Ажрим чиқарилган кундан эътиборан уч сутка ичида процесс иштирокчиларига суд мажлиси тайинланганлиги ҳақида хабарнома юборилади.
Агар жиноят ишини ўрганиш чоғида биринчи инстанция суди томонидан ушбу Кодекс 4976-моддаси иккинчи қисмининг талаблари бажарилмаганлиги аниқланса, судья апелляция инстанцияси судида ишни кўриб чиқишга монелик қилувчи ҳолатларни бартараф этиш учун жиноят ишини шу судга қайтаради.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish