841-модда. Озодликни чеклаш
Озодликни чеклаш вояга етмаган маҳкумларга нисбатан асосий жазо чораси сифатида олти ойдан икки йилгача муддатга тайинланади.
(841-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
85-модда. Озодликдан маҳрум қилиш
Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси олти ойдан ўн йилгача муддатга тайинланади, ушбу Кодекс 86-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларга нисбатан:
(85-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(85-модда иккинчи қисмининг «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 24 сентябрдаги ЎРҚ-182-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 391-модда)
б) оғир жиноят учун — олти йилгача;
в) ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади.
Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(85-модда учинчи қисмининг «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 24 сентябрдаги ЎРҚ-182-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 391-модда)
б) оғир жиноят учун — етти йилгача;
в) ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди.
(85-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.
(85-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(85-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(85-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |