Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш



Download 289,77 Kb.
bet27/202
Sana23.05.2022
Hajmi289,77 Kb.
#608225
TuriКодекс
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   202
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

67-модда. Касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар жиноят содир этган шахсда ҳукм чиқарилгунига қадар ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатнинг бузилиши юзага келган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.
(67-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Бундай шахсга нисбатан суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин.
Бундай шахс ушбу Кодекснинг 64-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтмасдан тузалса, жавобгарликка тортилади. Бундай ҳолда жавобгарликка тортиш муддатлари суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган кундан ҳисобланади.
68-модда. Амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш
Жиноят содир этган шахс амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
ХIII боб. Жазодан озод қилишнинг турлари
69-модда. Жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш
Агар ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб:
а) уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганда — уч йил;
б) беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда — беш йил;
в) ўн йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда — ўн йил;
г) ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда — ўн беш йил ичида ижро этилмаган бўлса, маҳкум асосий ва қўшимча жазолардан озод қилинади.
Агар маҳкум ушбу моддада назарда тутилган жазони ўташдан бўйин товласа, жазони ижро этиш муддати икки баравар кўпаяди ва жазони ўташдан бўйин товлаган кундан бошлаб ҳисобланади, лекин йигирма беш йилдан ошмаслиги керак.
Агар шахс ушбу моддада кўрсатилган муддатлар ўтмасдан қасддан янги жиноят содир этса, муддатларнинг ўтиши узилади. Бундай ҳолда муддатларнинг ўтишини ҳисоблаш янги жиноят содир этилган пайтдан қайтадан бошланади.
Агар жазо тайинланган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, жазони ижро этиш мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилган шахсга нисбатан муддатлар ўтишини қўллаш масаласи суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд муддатлар ўтишини қўллашни лозим топмаса, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилади.
(69-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 июлдаги ЎРҚ-99-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ушбу Кодекснинг 150 — 157-моддаларида, 158-моддасининг биринчи қисмида, 159-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 160, 161 ва 2442-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
(69-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)

Download 289,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish